Португалияда ноқулай об-ҳаво туфайли электр узатиш линияларининг шикастланиши туфайли камида 56 минг киши электр энергиясидан маҳрум бўлиб турибди.
Маҳаллий RTP телеканалининг хабар беришича, кучли шамол ва жала ёғиши билан бирга келган “Кристин” довули мамлакатнинг бир қатор ҳудудларига жиддий зарар етказди.
Табиий офат натижасида минглаб аҳоли электр энергиясиз қолди.
Ҳукумат маълумотларига кўра, довул натижасида беш киши ҳалок бўлган. Етказилган умумий зарар 4 миллиард евродан ошиши мумкин.
Португалиянинг электр энергиясини тақсимлаш компанияси E-Redes маълум қилишича, ҳозирда тахминан 56 мингга яқин истеъмолчи электр энергиясиз қоляпти. Компаниядушанба куни эрталаб соат 8:00 да «Кристин» циклон таъсирига учраган ҳудудларда қарийб 48 минг абонент ҳали ҳам ёруғликсиз қолганини маълум қилди.
Фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш учун фалокат ҳудудига 2,5 минг португал ҳарбий хизматчиси сафарбар этилган.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Ҳозирда ўз ватанида «Атлетик» Бильбао шарафини ҳимоя қилаётган испаниялик ҳимоячи Эмерик Лапорт Саудия Арабистони чемпионатидаги фаолияти ҳақида фикр билдирди.
АҚШ президенти Donald Trump Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича музокаралардан воз кечмайди. Бу фикрни сиёсатшунос, Инновацион ривожланиш институти Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори Дмитрий Родионов билдирди.
Туркия ва Ҳиндистон давлатларида ишлаб чиқарилган “Дюспаталин”, “Новомикс”, “Гальвус МЕТ” каби 87 турдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинди
Божхона қўмитасининг Тошкент ва Андижон вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бошқармалари ҳамда Ички ишлар идоралари вакилларидан иборат махсус тезкор гуруҳ синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаб келинган йирик нарколаборатория фаолиятини фош қилишди.
Айни шу рейс билан юртимизга учиб келган яна бир фуқаро шимининг чўнтаги ва пайпоқларига қиймати 907 млн сўмлик 803 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.
Туркияда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясида ёпиқ эшиклар ортида амалдаги президент Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг вориси сифатида унинг ўғли — Билал Эрдўған кўрилиши мумкин бўлган вариант муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбалари хабар бермоқда.