Трамп яқин орада Путин билан гаплашишни режалаштирмоқда
АҚШ президенти Дональд Трамп Politico нашрига берган интервьюсида россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан тез орада гаплашмоқчи эканини айтди.
Америка етакчиси суҳбат вақтига аниқлик киритмаган ва фақат Путин билан "хоҳлаганида" гаплашишини таъкидлаган.
Трамп, шунингдек, якшанба куни Украина президенти Владимир Зеленский билан самарали учрашув бўлишини кутаётганини айтди.
"Ўйлайманки, Зеленский билан ҳаммаси яхши бўлади. Ўйлайманки, Путин билан ҳам ҳаммаси яхши бўлади", - деди Оқ уй раҳбари.
Politico хабар беришича, Россия-Украина урушини тугатиш истиқболлари ҳақида гапирар экан, Трамп Зеленскийнинг таклифига жуда совуққонлик билан қараган.
"Мен маъқулламагунимча у ҳеч нарсага эга бўлмайди. Шунинг учун унинг нима борлигини кўрамиз", - деди Америка раҳбари.
Аввалроқ Зеленский Украина оммавий ахборот воситаларига Трамп билан якшанба куни АҚШда учрашишни режалаштираётганини айтганди. Жума куни кечроқ, Ахиос икки президент учрашув олдидан Европа етакчилари билан конференция суҳбати ўтказиши ҳақида хабар берди. Номи ошкор этилмаган америкалик юқори мартабали амалдорнинг нашрга айтишича, Қўшма Штатлар сўнгги икки ҳафта ичида Россия ва Украина билан музокараларда ўтган йилга қараганда "кўпроқ муваффақиятга эришган".
“Ушбу учрашув музокараларда сезиларли муваффақиятга эришилганидан далолатдир”, — дейилади нашр Трампнинг Зеленский билан келишув яқинлигини ҳис қилган тақдирдагина учрашиши ҳақидаги баёнотини эслатиб.
