Таиланд Бош вазири Анутин Чанвиракуннинг таъкидлашича, Бангкок музокаралар доирасида Камбоджа томонининг икки давлатдан қўшинларини чегара олдидаги можаро позицияларига олиб чиқиш таклифини рад этади.
Бу ҳақда Bangkok Post бош вазирнинг сўзларига асосланиб хабар бермоқда.
"Биз Таиландга тегишли деб ҳисоблаган ҳудудларда аллақачон суверенитетни ўрнатдик. Биз таслим бўла олмаймиз. Музокаралар Таиландни афзалликлардан маҳрум қиладиган позицияларга эмас, балки ҳақиқатга асосланиши керак", деб таъкидлади Чанвиракун.
Унинг сўзларига кўра, Таиланд қуролли кучлари ҳудудий масалалар билан боғлиқ ўз мақсадларига эришганини тасдиқлаган.
Бош вазирнинг таъкидлашича, Бангкок ҳам 72 соатлик оташкесимга рози, шундан сўнг ёздан бери асирга олинган 18 камбоджалик аскар озод этилиши мумкин.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
Ўқитувчи миллат келажагини шакллантиради, шифокор инсон саломатлиги ва ҳаётини ҳимоя қилади. Бироқ бугунги кунда уларга нисбатан қўпол муносабат, ҳурматсизлик, баъзан зўравонлик ҳолатларига кўп дуч келмоқдамиз.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мамлакат нашрлари журналистларига берган интервьюсида Италия футболининг асосий муаммолари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
UNICEFнинг Фаластин бўйича вакили Казем Абу Халафнинг сўзларига кўра, Ғазо секторида ҳужумлар ва чекловлар давом этмоқда, натижада болалар азобланмоқда. Камига 19 бола совуқ об-ҳаво туфайли, яна 165 бола эса тўйиб овқатланмасликдан вафот этган.
Нашрнинг ёзишича, Украина учун хавфсизлик кафолатлари ва мамлакатни тиклашни назарда тутувчи Киевнинг янгиланган режаси Москва томонидан "қабул қилиб бўлмас" деб ҳисобланмоқда.
The Washington Post хабарига кўра, Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларни депортация қилиш жараёнини тезлаштириш учун саноат омборларини вақтинчалик сақлаш жойларига айлантиришни режалаштирмоқда.
АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.
Индонезиянинг Марказий Ява вилоятида автобус иштирокида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисасида камида 16 киши ҳалок бўлди, кўплаб йўловчилар жароҳат олди.
Жанубий Африка Республикасининг Гаутенг вилоятида жойлашган кўнгилочар масканга уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, яна 10 нафар яраланди.