Исроил Сомалидан ажралиб чиққан Сомалиленд Республикасини мустақил ва суверен давлат сифатида расман тан олган биринчи давлат бўлди. Бу ҳақда Исроил бош вазири матбуот хизмати хабар бермоқда.
Сомалилендни тан олиш тўғрисидаги декларацияни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва Сомалиленд президенти Абдураҳмон Муҳаммад Абдуллоҳий икки давлат раҳбарларининг видеоконференсиясидан сўнг имзолади. Ҳар икки давлат раҳбари тўлақонли дипломатик муносабатлар ўрнатиш, жумладан, элчилар алмашиш ва элчихоналар очишни бошлашга келишиб олди.
Нетаняҳу бу қадамни тарихий деб атади ва иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва технология соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга умид билдирди. Шунингдек, Исроил Сомалиленд президентини расмий ташриф билан мамлакатга таклиф қилди.
Сомалиленд - Шарқий Африканинг шимолидаги ўзини мустақил деб эълон қилган давлат бўлиб, 1991 йилда Сиад Барре режими қулаганидан кейин Сомали таркибидан ажралиб чиққан. У шундан бери амалда мустақил давлат сифатида фаолият юритади: ўз ҳокимият органлари, конституцияси, валутаси, армиясига эга ва мунтазам равишда сайловлар ўтказади.
Сомалининг қолган қисмига нисбатан барқарорлиги ва хавфсизлигига қарамай, Сомалиленд ўттиз йилдан ортиқ вақт давомида халқаро миқёсда тан олинмаган ва расмий равишда жаҳон ҳамжамияти томонидан Сомалининг бир қисми деб ҳисобланган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳозирча «шаҳарликлар»нинг трансфер режаларига кирмайди, деб хабар беради Sports.kz Allez Lens манбасига таянади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мамлакат нашрлари журналистларига берган интервьюсида Италия футболининг асосий муаммолари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Бундан ташқари, гидрометеорология маркази маълумотларига кўра, энг иссиқ жойлар рейтингида дастлабки иккита ўрин Австралия ва Жанубий Африкага насиб этди.
Аввалроқ Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Роман Абрамовичга 2,34 млрд фунт стерлингни Украинага ўтказишга рухсат бермаса, суд билан таҳдид қилганди.
UNICEFнинг Фаластин бўйича вакили Казем Абу Халафнинг сўзларига кўра, Ғазо секторида ҳужумлар ва чекловлар давом этмоқда, натижада болалар азобланмоқда. Камига 19 бола совуқ об-ҳаво туфайли, яна 165 бола эса тўйиб овқатланмасликдан вафот этган.
Нашрнинг ёзишича, Украина учун хавфсизлик кафолатлари ва мамлакатни тиклашни назарда тутувчи Киевнинг янгиланган режаси Москва томонидан "қабул қилиб бўлмас" деб ҳисобланмоқда.
The Washington Post хабарига кўра, Трамп маъмурияти ноқонуний мигрантларни депортация қилиш жараёнини тезлаштириш учун саноат омборларини вақтинчалик сақлаш жойларига айлантиришни режалаштирмоқда.
АҚШнинг Огайо штатидан демократ конгрессмен Жойс Битти Вашингтондаги Кеннеди маркази номининг ўзгартирилгани муносабати билан президент Дональд Трамп ва унинг томонидан тайинланган бошқарув кенгаши аъзоларига қарши суд даъвосини киритди.
Индонезиянинг Марказий Ява вилоятида автобус иштирокида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисасида камида 16 киши ҳалок бўлди, кўплаб йўловчилар жароҳат олди.
Жанубий Африка Республикасининг Гаутенг вилоятида жойлашган кўнгилочар масканга уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, яна 10 нафар яраланди.