Агар Путин яна "йўқ" деса, Россияга қарши санкцияларни кучайтиришимиз ва Украинага узоқ масофали Tomahawk ракеталарини беришимиз керак, деди АҚШ сенатори Линдси Грэм
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Россия билан мулоқотни давом эттирмоқда, аммо Путин барча саъй-ҳаракатларни рад этмоқда.
"Агар Путин бу сафар ҳам яна “йўқ” деса, умид қиламанки, президент Трамп менинг санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳамни имзолайди, ҳозир унинг 85 нафар ҳаммуаллифи бор. Бу қонун лойиҳасида Хитой каби Россиянинг арзон нефтини сотиб олаётган давлатларга нисбатан божлар жорий этиш, Россияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлат сифатида тан олиш, шунингдек, Венесуэлага нисбатан қилинаётгани каби санкциялар остидаги Россия нефтини ташиётган кемаларни ушлаб қолиш ва мусодара қилиш назарда тутилган.
Агар Путин таклифимизни рад этса, биз ўйин қоидаларини тубдан ўзгартиришимиз керак — жумладан, Россия ҳудудида жойлашган дрон ва ракета заводларига зарба бериш учун Украинага Tomahawk ракеталарини топширишни ўйлаб кўришимиз зарур", — деди америкалик сенатор.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Рауф Инилеев Жаҳон чемпионати олдидан терманинг имкониятлари, барқарорлик ва асосий футболчилар соғлиғининг аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мамлакат нашрлари журналистларига берган интервьюсида Италия футболининг асосий муаммолари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Бундан ташқари, гидрометеорология маркази маълумотларига кўра, энг иссиқ жойлар рейтингида дастлабки иккита ўрин Австралия ва Жанубий Африкага насиб этди.
Индонезиянинг Марказий Ява вилоятида автобус иштирокида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисасида камида 16 киши ҳалок бўлди, кўплаб йўловчилар жароҳат олди.
Жанубий Африка Республикасининг Гаутенг вилоятида жойлашган кўнгилочар масканга уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, яна 10 нафар яраланди.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш ўзининг матбуот хизмати орқали Ғазо сектори аҳолисининг тўртдан уч қисмидан кўпроғи озиқ-овқат етишмовчилиги хавфи остида эканлигини маълум қилди.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Ростов вилояти бошқармаси жазони ижро этиш колониясида уч нафар Ўзбекистон фуқароси томонидан «режалаштирилган теракт»нинг олди олинганини маълум қилди.
Бу ҳужумлар Суриянинг марказий қисмида содир этилган террорчилик ҳужумида икки нафар АҚШ армияси аскари ва бир АҚШ фуқароси ҳалок бўлгани ортидан Доналд Трампнинг жавоб зарбаси ҳисобланади.