БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Австралиянинг Сидней шаҳридаги пляжда Ханукка байрами чоғида содир бўлган ва 12 кишининг ҳаётига зомин бўлган отишмани қоралади.
Бу ҳақда Антониу Гутерриш Х ижтимоий тармоғида ёзди.
"Мен Сиднейда Ханукка байрамини нишонлаш учун йиғилган яҳудий оилаларига қилинган бугунги даҳшатли ҳужумдан ҳайратдаман ва қоралайман. Тинчлик ва ёруғлик зулматни енгиб ўтиш мўжизасини нишонлайдиган Ханукка байрамининг биринчи кунида менинг фикрларим бутун дунёдаги яҳудий жамоатчилиги биландир", - дейилади постда.
Ўз навбатида, Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер Австралиядан келган хабарни ниҳоятда қайғули деб атади. "Бирлашган Қироллик Бонди пляжидаги даҳшатли ҳужумдан жабрланган барчага ҳамдардлик билдиради ва улар ҳақида ўйлайди. Мени вазиятдан хабардор қилиб туришибди", - деб ёзди у Х ижтимоий медиа платформасида.
Сидней байрами иштирокчиларига уюштирилган ҳужумни Чехия Республикаси раҳбарлари ҳам қоралади. ČТК ахборот агентлигининг хабар беришича, ҳукумати 15 декабрь куни президент томонидан тасдиқланадиган бош вазир Андрей Бабиш отишмани “қирқий террорчилик ҳаракати” деб баҳолаган. Бош вазир Петр Фиала ва бошқа сиёсатчилар ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, фожиа содир бўлган Янги Жанубий Уелс полицияси комиссари Мол Ланьон кеча Сидней соҳилидаги отишма теракт сифатида таснифланганини маълум қилди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.