Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳрида яшовчи, 1985 й.т. фуқаро ўзини гўёки ДХХ ходими дея таништириб, Наманган вилоятида рўйхатдан ўтган хусусий корхона номига олиб келинган товарларни Божхона қўмитасининг Шахсий хавфсизлик бошқармасида ишловчи танишлари орқали хеч қандай муаммосиз божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказдириб беришини айтади.
ДХХ ва божхона идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, ушбу ҳожатбарор фуқаро корхона раҳбаридан фирибгарлик йўли билан ҳар бир юк партияси учун 500 АҚШ долларидан жами 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олган вақтида ушланди.
💵 Аниқланишича, мазкур шахс корхонага хориждан импорт килинаётган автомобиль эҳтиёт қисмларини божхона расмийлаштирувидан тезлаштириб чиқариб бераётганлигини айтиб, корхона раҳбаридан муқаддам 1000 АҚШ доллари олган.
Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.