Навоий

Карманада ўқувчи "Годжи" мевали ўсимлигини етиштирди

Навоий вилояти Кармана туманидаги 10-умумтаълим мактаби ўқувчиси Шарофиддин Бобомуродов "Тибет барбараси", "Хитой деразаси" каби номлар билан маълум бўлган "Годжи" мевали ўсимлигини ўз томорқасида етиштиришга эришди.

Навоийда бир кўчада жойлашган учта хонадонда ёнғин содир бўлди

Навоий шаҳридаги "Бунёдкорлар" кўчасида кетма-кет жойлашган 3 та хонадонда ёнғин содир бўлди.

Навоийда 55 бош қўй ва эчкилар ўғрилари қўлга олинди

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Навоий вилоятининг Нурота туманида яшовчи И.А. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 26 октябрга ўтар кечаси номаълум шахс шу маҳалла ҳудудидаги дала майдонида қаровсиз қолдирилган 55 бош қўй ва эчкиларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Навоийда “муштумзўр” қўлга олинди

Шу йил 26 октябрь куни Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшовчи Ш.Р. деҳқон бозорида ўзаро жанжал туфайли маст ҳолда бўлган “Янгирабод” МФЙда яшовчи Ф.Ш.нинг юзига қўли билан уриб жароҳат етказган.

Шохруҳ Аминов Навоий вилояти прокурори этиб тайинланди

Ўзбекистон Бош прокурорининг 2018 йил 3 ноябрдаги буйруғига асосан Шохруҳ Аминов Навоий вилояти прокурори этиб тайинланди.

Навоийда ота хотини ва норасида фарзандларини белкурак билан савалади

Жорий йилнинг 29 октябрь куни Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшовчи М.Х. уйида оилавий жанжал оқибатида турмуш ўртоғи М.С. (исмли аёл)нинг танасини турли жойларига ураётган вақтида уларни ажратмоқчи бўлган 2 ва 4  ёшли фарзандларини ҳам бошларига белкурак билан уриб жароҳат етказган.

Қизилтепа туманида тиббиёт ходимлари пахтага жалб этилди

Навоий вилояти Қизилтепа туманида тиббиёт ходимлари пахтага мажбуран жалб этилди. Пахтага чиқишдан бош тортганлар учун тунгги навбатчилик ёзилмаяпти. Бу ҳақда туман тиббиёт бирлашмасининг бир гуруҳ ходимлари хабар берди.

Туман ҳокимлиги тадбиркорга етказилган 80 миллион сўм зарарни тўлади

Навоий вилояти Конимех туманида яшовчи фуқаро Фармонов Шамшод Атабаевич 2018 йил 11 сентябрь куни ўзига тегишли бўлган “Азизбек Афзал” хусусий корхонаси балансида бўлган автотеххизмат ва савдо дўкони биноларини давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганига тўланиши лозим бўлган 80 миллион сўм зарар ҳокимият томонидан тўлаб берилмаётганидан норози бўлиб, Конимех тумани адлия бўлимига мурожаат қилган. 

Ногирон одамлар ёнғиндан қутқарилди

Куни кеча Навоий шаҳридаги Бунёдкорлар кўчасида жойлашган хонадонларда ёнғин содир бўлган. Ёнғин чиққан 8/5А уйда 1949 йилда туғилган 1-гурух ногирони Н.Р, 8/4А уйда 1958 йилда туғилган 2-гуруҳ ногирони А.Х. ва 1981 йилда туғилган 1-гуруҳ ногирони С.Х.лар истиқомат қилган.

Навоийда 45 нафар фуқарога суд ҳукми ўқилди

Навоий вилоят маъмурий суди томонидан Навоий шаҳридаги “Баҳор” маҳалла фуқаролар йиғинида 45 нафар фуқарога нисбатан сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Арзон уй-жой учун пора олаётган “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК ходими қўлга олинди

“Қишлоқ қурилиш инвест” ИК Навоий вилоят филиали бош мутахассиси ва “Бухоро ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди”нинг Навоий шаҳридаги ўт ўчириш командаси ходимининг пора олиш ва воситачиликдаги жиноий шериклиги фош этилди.

​1 миллиард сўмни ўзлаштирган корхона раҳбари қўлга олинди

Навоийда катта миқдордаги пул маблағини ўзлаштирган фирибгар раҳбарга жиноят иши қўзғатилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.