Навоийда 55 бош қўй ва эчкилар ўғрилари қўлга олинди

Навоийда 55 бош қўй ва эчкилар ўғрилари қўлга олинди

Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Навоий вилоятининг Нурота туманида яшовчи И.А. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 26 октябрга ўтар кечаси номаълум шахс шу маҳалла ҳудудидаги дала майдонида қаровсиз қолдирилган 55 бош қўй ва эчкиларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Нурота туманида яшовчи Ҳ.К. ва Б.Х.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!