Қизилтепа туманида тиббиёт ходимлари пахтага жалб этилди

Қизилтепа туманида тиббиёт ходимлари пахтага жалб этилди

Навоий вилояти Қизилтепа туманида тиббиёт ходимлари пахтага мажбуран жалб этилди. Пахтага чиқишдан бош тортганлар учун тунгги навбатчилик ёзилмаяпти. Бу ҳақда туман тиббиёт бирлашмасининг бир гуруҳ ходимлари хабар берди.

Бирлашмадаги “Реанимация” бўлими 10 кунлик пахта теримига олиб кетилган. Қолган бўлимлар далага кун давомида олиб чиқилади. Ходимлар 26 октябрь куни тонгда тумандаги “Олтин водий” тўйхонасига тўпланган ва жамоавий олиб кетилган.

Ҳамширалар дам олиш кунлари теримга чиқарилаётгани боис, иш жараёнида ходимлар етишмовчилиги кузатилмаган. Ходимларга уларнинг асосий иш ўринларида қолиши пахта теримига чиқишига боғлиқлиги бўлимларда ўтказилган ёпиқ йиғилишларда мунтазам айтиб келинмоқда.

Исми ошкор этилишини истамаган тиббиёт ходимлари берган маълумотга кўра, ходимлар теримга ихтиёрий равишда чиқаётгани ҳақида ариза ёзиб, бош ҳамширага топширсагина тунгги навбатчиликка туришга рухсат бериляпти.

Turon24га ушбу ҳолат юзасидан хабар берган, аммо исми ошкор этилишини истамаган тиббиёт ходими туман ҳокимлигига мурожаат қилгач, мурожаатнинг эртаси куниёқ ходимлар “Олтин водий” тўйхонасига йиғилмайдиган бўлишган. Бироқ теримчилар маҳаллий аҳоли “Бўстон павароти” деб атайдиган йўл ёқасида тўпланмай “Дамас”ларда тезликда пахта далаларига олиб кетила бошлаган.

Шунингдек, туманинг “Ғардиён” МФЙ ҳудудида жойлашаган 21-умумтаълим мактаби ўқитувчилари ҳам пахта териш учун 15 кунга олиб кетилган. Соғлиги ва оилавий шароити тўғри келмаган муаллимлар ҳар бир кун учун 25 минг сўмдан ҳисоблаб теримчи ёллашган.

Manba: turon24


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!