Навоийда бир кўчада жойлашган учта хонадонда ёнғин содир бўлди

Навоийда бир кўчада жойлашган учта хонадонда ёнғин содир бўлди

Навоий шаҳридаги "Бунёдкорлар" кўчасида кетма-кет жойлашган 3 та хонадонда ёнғин содир бўлди.

Ёнғин натижасида биринчи уйнинг 30 кв метр том қисми ҳамда уй жиҳозлари, иккинчи уйнинг 20 кв метр том қисми, шунингдек, учинчи хонадоннинг 18 кв метр шифт қисми ёниб зарарланган.

Ачинарлиси, мазкур уйларда имконияти чекланган фуқаролар истиқомат қилишади.

Навоий вилоят ички ишлар бошқармаси ёнғин хафвсизлиги ходимлари томонидан ёнғин бартараф этилди ҳамда 3 нафар ногирон фуқаролар ёнғиндан қутқарилган.

Ёнғиннинг асосий келиб чиқиш сабаблари фуқароларнинг газ ва электр энергиясидан нотўғри фойдаланиши натижасида юзага келган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!