Туман ҳокимлиги тадбиркорга етказилган 80 миллион сўм зарарни тўлади

Туман ҳокимлиги тадбиркорга етказилган 80 миллион сўм зарарни тўлади

Навоий вилояти Конимех туманида яшовчи фуқаро Фармонов Шамшод Атабаевич 2018 йил 11 сентябрь куни ўзига тегишли бўлган “Азизбек Афзал” хусусий корхонаси балансида бўлган автотеххизмат ва савдо дўкони биноларини давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганига тўланиши лозим бўлган 80 миллион сўм зарар ҳокимият томонидан тўлаб берилмаётганидан норози бўлиб, Конимех тумани адлия бўлимига мурожаат қилган. 
Бўлим томонидан мурожаатни ўрганиш давомида 2018 йил 10 февраль куни “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини “Ажинияз” кўчаси ҳудудида жойлашган фуқаро Фармонов Шамшод Атабаевичга тегишли бўлган “Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш” биносининг ер майдонини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиш тўғрисида”ги туман ҳокимининг Қ-105-сонли қарори қабул қилинганлиги, мазкур қарорнинг 1-бандида фуқаро Фармонов Шамшод Атабаевичнинг “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини “Ажинияз” кўчасида жойлашган “Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш” биносининг 2100 квадрат метр ер майдони давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши кўрсатилган. 
Мазкур қарордан келиб чиқиб тузилган келишув далолатномасига асосан, Ш.Фармоновга тегишли давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун қайтарилган 2100 квадрат метр ер майдонига эга бўлган бино ва объектларни буздириш ва етказилган 80 миллион сўм зарарни маҳаллий бюджетдан орттирилган маблағлар ҳисобидан қоплаб бериш назарда тутилган. Бироқ, фуқаро адлия бўлимига мурожаат қилгунига қадар келишилган сумма тадбиркорга асоссиз равишда тўлаб берилмасдан келинганлиги аниқланган. Бу билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари бузилган. 
Бу каби хато ва камчиликларга йўл қуйилганлиги сабабли туман ҳокимлигига адлия бўлими томонидан тақдимнома киритилиб, тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқи тикланди. Натижада, тадбиркорга 80 миллион сўм маблағ ундириб берилди. 

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!