Навоий вилояти Кармана туманидаги 10-умумтаълим мактаби ўқувчиси Шарофиддин Бобомуродов "Тибет барбараси", "Хитой деразаси" каби номлар билан маълум бўлган "Годжи" мевали ўсимлигини ўз томорқасида етиштиришга эришди. Бу ҳақда "Даракчи" Ёшлар иттифоқи ахборот хизматига таяниб хабар берди.
– Томорқамизда 3 сотихли иссиқхона бор. Унда лимон, папая, мандарин каби меваларни етиштираман, – дейди Ш.Бобомуродов. – Дарсдан бўш вақтларим асосан шу иссиқхонада ўтади. Анчадан бери "Годжи" мевали ўсимлигини Ўзбекистонда етиштиришга қизиқиб келардим. Ушбу мевани томорқамда етиштириш учун интернет тармоғи орқали буюртма бериб, икки ой деганда қабул қилдим. Ҳозирги кунга келиб, мева кўпайган. Унинг ниҳоли ва қуритилган мевасини бозорга сотиш учун тайёр қилиб қўйдим. Бу оилам даромадига ҳам яна қўшимча фойда бўлди.
Маълумот учун, "Годжи" мевали ўсимлиги таркибида саратон касаллигининг олдини олувчи минерал модда мавжуд бўлиб, у табиатда жуда камёб ҳисобланади. Ўсимлик иқлим шароити туфайли Хитойнинг Тибетида ўсади.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.