Зилзила вақтида ҳужжатларини йўқотганларга консуллик хизмати соддалаштирилган тартибда кўрсатилади

Зилзила вақтида ҳужжатларини йўқотганларга консуллик хизмати соддалаштирилган тартибда кўрсатилади

Туркиянинг жануби-шарқий ҳудудларида Ўзбекистондан келган қутқарувчилар гуруҳи ўз ишини фаол давом эттирмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги Элчихонаси ходимлари гуруҳи ҳам зилзила оқибатларидан зарар кўрган ҳудудларга йўналтирилган бўлиб, ўзбекистонлик қутқарувчилар ишини мувофиқлаштирмоқда.

"Зилзиладан жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини аниқлаш ва уларни эвакуасия қилиш мақсадида Элчихонамизда турилган тезкор штаблар фаолият юритмоқда. Тезкор алоқа рақами (+905380358534)га фуқароларимиздан келиб тушаётган мурожаатлар асосида бедарак йўқолган ҳамда ёрдамга муҳтож ватандошларимиз рўйхати тузилиб, Туркиянинг мутасадди ташкилотлари билан қидирув-қутқарув ва эвакуация ишлари мувофиқлаштириб борилмоқда.

Зилзила вақтида ҳужжатлари йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун тегишли консуллик хизматлари Элчихонамиз ва Бош консулхонамизда соддалаштирилган тартибда амалга оширилади" дейилади Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонаси хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!