Зеленский Украинада онлайн казинолар фаолиятини чекловчи фармонни имзолади

Зеленский Украинада онлайн казинолар фаолиятини чекловчи фармонни имзолади

Владимир Зеленский Украинада онлайн казинолар фаолиятига чекловлар жорий этилган фармонни имзолади.

Тегишли фармон Зеленскийнинг веб-сайтида эълон қилинди.

Ҳужжат матнига кўра, Олий Рада бир ой муддатда мамлакатда қимор ўйинлари рекламасини чеклаш тартибини ишлаб чиқиши, бир шахс учун бир нечта аккаунтни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаши, шунингдек, ўйин ташкилотчиларига ўйин ўйинларига вақт чеклови жорий этиш мажбуриятини юклаши керак.

Бундан ташқари, Украина Вазирлар Маҳкамаси давлат мониторинги тизимини жорий этиш ва қимор ўйинларига қарамликнинг зарари ҳақида умуммиллий ахборот кампаниясини ўтказишга қаратилган чора-тадбирларни кўриши керак.

Шунингдек, фармонга кўра, Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони ҳарбий хизматчиларнинг онлайн казино ва бошқа ўйин муассасаларига киришини тақиқлаши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!