Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ президенти Дональд Трампни Украинага ташриф буюришга ва Россия зарбалари натижасида юзага келган вайронагарчиликни ўз кўзлари билан кўришга чақирди. Бу ҳақда бир ҳафта олдин ҳалокатли ракета ҳужумига учраган Зеленскийнинг она шаҳри Кривой Рогда суратга олинган CBS телеканалининг "60 дақиқа" кўрсатувига берган интервьюсида айтилган.
"Илтимос, бирон бир қарор қабул қилишдан, музокаралар олиб боришдан олдин келиб, одамлар, тинч аҳоли, аскарлар, касалхоналар, черковлар, болаларни кўринг", — деди Украина президенти.
Зеленский глобал хавфсизлик ҳам таҳдид остида эканини таъкидлади. "Агар биз чекинмасак, Путин олдинга боради. Бу тахмин эмас - ҳақиқий таҳдид. Унинг мақсади - Россия империясини қайта тиклаш ва ҳозир НАТО ҳимояси остидаги ҳудудларни қайтариб олиш. Бу жаҳон урушига айланиши мумкин", - деди у.
Tsukuba университети япон олимлари мунтазам равишда велосипед миниш кексалик даврида ўлим хавфини ва узоқ муддатли парваришга бўлган эҳтиёжни камайтиришини аниқлади.
Америка Қўшма Штатларининг Урушни ўрганиш институти (ISW) 26 апрель ҳисоботида келтирилишича, Россия 2025 йилнинг ёз ва куз фаслларида Украинага қарши янги ҳужум тактикасини ўзгартиришни режалаштирмоқда.
Қора денгиз флотининг 810-денгиз пиёдалари бригадаси командири вазифасини вақтинча бажарувчи "Гроза" тахаллусли зобит 27 апрель, якшанба куни Россия Федерацияси президенти Владимир Путинга Россия қўшинлари ҳозирда ҳам Курск вилоятидаги Горнал аҳоли пунктидан ғарбда ва жанубда жойлашган ўрмон массивларини тозалаш билан шуғулланаётгани ҳақида ахборот берди.
27 апрель куни Бухоро давлат техника университетида янги қурилган ётоқхонанинг 1-қаватида яшаб турган биринчи курс талабаси ўзини осиб, жонига қасд қилди.
Нарендра Моди бу ҳақда анъанавий якшанба кунги радио мурожаатида баён қилди. У Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир ҳудудидаги Паҳалгам сайёҳлик шаҳрида содир этилган ҳужумга муносабат билдирди ва бу ҳодиса оқибатида унда 26 киши ҳалок бўлганини айтди.
Бирлашган Араб Амирликлари янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, амалдаги қонун лойиҳаларини қайта кўриш ва ўзгартириш киритиш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи, деб хабар бермоқда.
Туркиянинг шарқида 27 апрел куни маҳаллий вақт билан соат 21:09 да 4,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази (EMSC) хабар берди.
Агентликнинг ёзишича, сунъий йўлдош Россия Федерацияси томонидан Украинага кенг кўламли бостириб киришидан бир неча ҳафта олдин учирилган ва ўтган йил давомида назоратсиз айланиб юрган бўлиши мумкин.
Қирғизистон парламенти депутати Дастан Бекешев Россия Давлат думаси депутати Михаил Матвеевни расмий Бишкекка нисбатан айтган гаплари учун персона нон грата деб эълон қилишни таклиф этди.