Доналд Трамп маъмурияти КХДР билан мулоқотни қайта йўлга қўйиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Axios сайтининг хабар беришича, бу борада ташқи экспертлар билан махфий равишда маслаҳатлашувлар ўтказилган.
"Сўнгги тўрт йил ичида вазият сезиларли даражада ўзгарди. Биз турли вариантларни, жумладан, ўзаро ҳамкорликни баҳоламоқдамиз, таҳлил қилмоқдамиз ва муҳокама этмоқдамиз," - дея порталга АҚШнинг юқори лавозимли вакили маълум қилди. У шунингдек, Вашингтон Пхеняннинг ядро дастури ҳозирда қайси босқичда эканлигини тушунишга ҳаракат қилаётганини қўшимча қилди.
Хусусан, ўтган ҳафта Швециянинг КХДРдаги элчиси Андреас Бенгтссон АҚШ расмий шахслари ва экспертлари билан маслаҳатлашиш учун АҚШга ташриф буюрди. Манбаларга кўра, бундай учрашувлар ёпиқ форматда ўтказилади. Муҳокама мавзуларидан бири эса, агар музокаралар бошланадиган бўлса, Пхенян билан ким музокара олиб бориши масаласи бўлган.
Ушбу манбаларга кўра, Трамп маъмурияти собиқ расмийлар ва ташқи экспертлар билан АҚШ президентининг Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан янги учрашувини ўтказиш масаласини муҳокама қилмоқда.
Покистон халқи 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон ҳаво кучларининг кенг кўламли ҳужумини қайтаришда юқори маҳорат, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик намойиш этган миллий қуролли кучларнинг "буюк ғалабаси" билан фахрланиши лозим.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Навбатдаги ҳолатда, пойтахтда вақтинча истиқомат қилиб келаётган 2004 й.т. хорижий фуқаро бошқа чет эт фуқаросининг ишончига кириб, унга Буюк Британия сохта фуқаролик паспортларини тайёрлатиб бериш имконияти борлигини айтади
“Репорт” нинг хабар беришича , бу ҳақда яҳудий давлати ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Германия ташқи ишлар вазирлигининг янги раҳбари Иоган Вадефул билан Қуддусда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг маълум қилди.
Украина расмийларининг "аввал 30 кунлик сулҳ эълон қилиш, кейин музокараларни бошлаш" ҳақидаги баёнотларига қарамай, Москва 15 майда Истанбулда музокаралар ўтказишни устувор деб ҳисоблашда давом этмоқда.