YouGov социологлари томонидан CBS News телеканали буюртмаси билан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, Доналд Трампнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш даражаси уни иккинчи муддатининг дастлабки 100 кунлигида 45 фоизни ташкил этган, 55 фоиз америкаликлар эса унинг фаолиятини салбий баҳоламоқда. Феврал ойида Трампнинг рейтинги 53 фоизни ташкил этган эди.
Америкаликлар мамлакатдаги иқтисодий ҳолатдан ҳам норози: сўровномада иштирок этганларнинг 53 фоизи иқтисодий вазият ёмонлашганини айтган, 28 фоизи яхшиланганини билдирган, 19 фоизи эса ўзгариш бўлмаганини таъкидлаган.
Сўровномада иштирок этганларнинг 48 фоизи Трампнинг сиёсати америкаликларнинг молиявий аҳволига салбий таъсир кўрсатганини қайд этган, 33 фоизи ҳеч қандай ўзгариш сезмаганини, 19 фоизи эса Трамп даврида шахсий молиявий ҳолати яхшиланганини билдирган.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.
"Биз украиналиклар билан очиқ ва қийин мунозараларда 22 та ўта аниқ шартларни таклиф қилдик ва биз жуда кучли позицияда эканлигимизга ишонамиз", деди Келлог.
Туркия 2025 йил 1 чорак туризм натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Туркия 2025 йилнинг 1 январидан 31 мартгача 8,844 миллион халқаро сайёҳни қабул қилди ва туризмдан рекорд дараажадаги 9,5 миллиард доллар даромад олди. Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Истанбулда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакатнинг биринчи чоракда энг яхши кўрсаткичга эришганини маълум қилди.
1972 йилда учирилган «Космос 482» кемаси Венерага учиши керак эди, аммо носозликлар туфайли у ҳеч қачон Ер ёнидаги орбитадан чиқа олмади ва энди тахминан 10 майда Ерга қулайди.
1 май куни Боливиянинг шимолида жойлашган Буарес шаҳридан Тринидадга йўл олган кичик самолёт Амазонка ботқоқларига мажбурий қўнди. Бу ҳолат двигателдаги носозлик сабаб юз берган.