Зеленский Сирскийдан норози

Зеленский Сирскийдан норози

Украина президенти Владимир Зеленский девони Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирскийдан норози, Мудофаа вазирлиги раҳбари Рустем Умеров эса истеъфога чиқиши керак. Бу ҳақда Рада депутати Алексей Гончаренко маълум қилди.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, ҳозир Киевда армиянинг фронтдаги муваффақиятсизликлари ва истеҳкомлар қурилиши билан боғлиқ муаммолар учун «кимнидир айблаш истаги» бор.

“Менда президент девони янги бош қўмондондан (Сирский) норозилиги ҳақида ҳам маълумот бор. Кечирасиз, бош қўмондонларни қўлқоп каби алмаштириш яхши фикр эмас", - деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!