Зеленский Риши Сунак билан телефон орқали суҳбатлашди

Зеленский Риши Сунак билан телефон орқали суҳбатлашди

"Буюк Британия Бош вазири менга ярим миллиард фунт стерлинг миқдоридаги энг катта мудофаа ёрдам пакети ажратилгани ҳақида хабар берди. Storm Shadow ва бошқа турдаги ракеталар, юзлаб зирҳли транспорт воситалари ва сув кемалари, ўқ-дорилар - буларнинг барчаси Украинага жанг майдонида ҳақиқатан ҳам керак.

Мен Буюк Британия ва шахсан Бош вазирга бундай кучли қўллаб-қувватлаш, шунингдек, мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни, айниқса, денгиз ва узоқ масофали имкониятларга эътибор қаратган ҳолда янада ривожлантиришга тайёр эканликлари учун миннатдорчилик билдираман.

Шунингдек, биз Россия активларини мусодара қилишнинг самарали моделини яратиш зарурлигини ва Швейтсарияда бўлиб ўтадиган Тинчлик саммити ва Буюк Британияда бўлиб ўтадиган Европа сиёсий ҳамжамиятининг саммитидан кутилаётган умидларни муҳокама қилдик", дея ёзиб қолдирди Украина Президенти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!