Украина Президенти Владимир Зеленский агар АҚШ етакчиси Дональд Трамп икки давлатни музокара даврасида йиғишга муваффақ бўлса, уч йиллик урушни тугатиш учун Россия билан тўғридан-тўғри ер савдосини амалга оширмоқчи. Бу ҳақда “Politico” нашри ёзган.
– Бир ҳудудни бошқасига алмаштирамиз, – деди Зеленский ва Россияга Курск вилоятининг бир қисми берилишини айтди. Бунинг эвазига қайси ҳудудлар сўралиши ҳақидаги саволга шундай жавоб берди:
– Билмайман, кўрамиз. Барча ҳудудларимиз муҳим, ҳеч бирида устуворлик йўқ.
Сўнгги даврда Украина энергетика инфратузилмасига қарши бир неча йирик дрон ҳужумини уюштирган РФ кучлари Донецк вилояти бўйлаб олға силжишда давом этяпти.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.