Зеленский Путин билан биринчи учрашувида Қримни қайтариб бериш истагини билдирганини тасдиқлади.
"Балки мен буни биринчи учрашувда айтгандирман ва менимча, ҳақ эдим. Ва ростини айтсам: "Ҳа, бугун бизда буларнинг барчасига куч йўқ. Бизда буларнинг барчасига етарли ёрдам йўқ", деди Зеленский.
Путин ва Зеленский ўртасидаги биринчи ва ҳозиргача охирги шахсий учрашув бундан роппа-роса олти йил олдин Парижда, Нормандия тўртлиги саммити доирасида бўлиб ўтган эди.
Шунингдек, Зеленский Украинанинг ҳозирда НАТОга қўшилиш имконияти йўқлигини тан олди.
"Биз реалистлармиз. Биз чин дилдан НАТОга қўшилишни хоҳлаймиз - бу адолатли. Лекин биз аниқ биламизки, на АҚШ, на бошқа бир қанча давлатлар Украинани ҳали иттифоқда кўрмайди. Ва, албатта, Россия бизни у ерда ҳеч қачон кўрмайди", деди у.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов CIES версиясига кўра 23 ёшгача бўлган энг яхши футболчилар рўйхатига киритилди.
2026 йил март ойида Ливандаги можаро кучайиши ортидан 1 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди. Улардан тахминан 620 мингини аёллар ва қизлар ташкил этди.