Навоийда тақиқланган воситалар ёрдамида балиқ овлаган шахслар жиноий жазога тортилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.
Суд ҳукмида келтирилишича, Қизилтепа туманида яшовчи Ш.Ғ., З.А., М.О. ва Б.С. электр токидан фойдаланган ҳолда Зарафшон дарёсидан балиқ овлашган. Улар 2024 йилнинг 23 сентябр куни тунда Зарафшон дарёсининг Навбаҳор тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан электр қармоқда 399 дона балиқ ушлашган. Балиқлар орасида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 46 дона “Туркистон мўйловдори” (шимбалиқ, қаяз) ҳам бўлган.
Балиқчилар Навоий вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда Навбаҳор тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ходимлари томонидан ўтказилган рейд давомида ушланган. Улардан 2 дона резина қайиқ, 4 дона автомобил аккумулятори, 2 дона электр қармоқ садоги ва 2 дона электр токини кучайтириб берувчи ускуна ашёвий далиллар сифатида олинган.
Фуқароларнинг қилмиши оқибатида табиатга 6 млрд 324 млн сўм миқдорда моддий зарар етказилгани ҳисобланган.
Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг 2025 йил 14 апрелдаги ҳукми билан Ш.Ғ., З.А., М.О. ва Б.С. Жиноят кодексининг 202-моддаси (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) 3-қисмининг “г, е, ж” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбли деб топилган. Уларнинг ҳар бирига 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Шунингдек, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг судланувчиларлан табиатга етказилган 6 млрд 232 млн сўм зарар солидар тартибда ундирилиши белгиланган.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.