Мерц қочқинларни учинчи мамлакатларга юбориш эҳтимолини истисно қилмади ва ЕИ даражасида ноқонуний миграцияга қарши “қатъий кураш” тарафдори эканини билдирди.
Германия канцлери Фридрих Мерц ушбу фикрни Римда Италия бош вазири Жоржа Мелони билан учрашув чоғида айтди.
"Аввало, биз Европаda бошпана беришни чекловчи янги қоидаларни тезроқ жорий этмоқчимиз. Шунингдек, биз бу масалада учинчи давлатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштирмоқчимиз", — дея таъкидлади Фридрих Мерц.
"Италия сўнгги ойларда, айниқса, бир қатор Ўрта yer денгизi давлатлари билан ҳамкорликда амалга оширган ташаббуслар жуда муваффақиятли бўлди. Бу ижобий ташаббуслар бўлиб, Берлин уларни қўллаб-қувватлайди", — дея қўшимча қилди канцлер.
Аввалроқ Италия Албания билан келишувга эришган эди, унга кўра Ўрта ер денгизи орқали келаётганида қутқарилган қочқинлар Албания ҳудудидаги қабул марказларига юборилади. Қочқинлар у ерда Италия ҳукумати уларнинг аризаларини кўриб чиққунга қадар қолишлари керак. Бироқ, бу лагерлар ҳозирча бўш, чунки бир неча суд ишлари олиб борилмоқда.
2024 йил охиридан бери Люксембургдаги Европа суди бу келишув Евроиттифоқ қонунларига мослигини текширилмоқда.
"Италияда қабул қилинган айрим суд қарорлари, жумладан, Албания билан ҳамкорликка оид қарорлар муаммолар туғдирганини биламиз. Бироқ, бу ҳали ҳам амалий чора бўлиши мумкин. Шу билан бирга, Бу муаммонинг ечими эмас, аммо уни камайтиришга ёрдам бериши мумкин", – дея қўшимча қилди Фридрих Мерц.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.
Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган.
Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.
Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.
"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.
АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.
24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.
АҚШ иммиграция назорати хизматининг маълум қилишича, Италия фуқароси бўлган Хаби Лейм апрель ойидан бери мамлакат ҳудудида визада белгиланган муддатдан ортиқ қолган.
Блоггер 30 апрель куни АҚШга кирган ва унинг визаси муддатидан ошиб кетган. 25 ёшли Италия фуқароси 6 июнь куни қўлга олинган, бироқ ўша куниёқ қўйиб юборилган: у ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рухсат олган. Лейм ижтимоий тармоқларда воқеага изоҳ бермади.