9- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадис: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам вафот этгач, Абу Бакр розияллоҳу анҳу (халифа) бўлди ва араблардан кофир бўлганлар кофир бўлди. (Абу Бакр розияллоҳу анҳу уларга қарши жанг қилмоқчи бўлганида) Умар розияллоҳу анҳу айтди: “Бу одамлар билан қандай жанг қиласиз?! Ахир Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Одамлар билан то улар “ҳеч қандай илоҳ йўқ магар Оллоҳгина бордир” дегунларича жанг қилишга буюрилдим. Бас, ким ўша (калима)ни айтса мендан молини ва жонини ўз ҳаққидан (яъни, закотнинг ҳаққидан ва бирор жиноятга жазоланиш ҳаққидан) бошқа ҳолатда сақлаб қолибди ва унинг ҳисоби Оллоҳ таолога ҳаволадир”, деганларку! Абу Бакр розияллоҳу анҳу айтди: “Оллоҳга қасамки, намоз билан закотнинг ўртасини ажратган кимса билан албатта жанг қиламан. Зеро закот молнинг ҳаққидир. Оллоҳга қасамки, агар аввал Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламга адо қилган (ҳатто) бир эчки боласини менга ҳам беришдан бош тортсалар, ана шуни бермаганлари учун улар билан албатта жанг қиламан”, деди.
Умар розияллоҳу анҳу айтди: “Оллоҳга қасамки, бу Абу Бакрнинг қалбини Оллоҳ “очиб” қўйганидан бошқа нарса эмас. Унинг (қарори) тўғрилигини англаб етдим”, деди.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Терговга кўра, давлат компанияси билан ишлайдиган пудратчилар етказиб берувчи мақомини олиш учун шартнома суммасининг 10–15 фоизини тўлашга мажбурланган.
Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қизларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Сир эмаски, жамият тараққиёти, оилалар фаровонлиги ва келажак авлод камолоти, аввало, аёлга бўлган эътибор, қизлар тарбиясига берилаётган юксак аҳамият билан чамбарчас боғлиқдир. Шу маънода, бугун мамлакатимизда гендер тенгликни таъминлаш, оила масалаларига тизимли ёндашиш ва қизларнинг саломатлиги ҳамда маънавий-интеллектуал ривожига қаратилаётган эътибор ўзининг амалий натижаларини бера бошлади.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.