Юртимизда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

Юртимизда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология хизмати маркази 10—13 сентябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10—11 сентябрда 8—13 даража, 12—13 сентябрда 10—15 даража илиқ, кундузи 10 сентябрда 20—25 даража, 11—13 сентябрда 23—28 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10—11 сентябрда 8—13 даража, 12—13 сентябрда 10—15 даража илиқ, кундузи 10 сентябрда 22—27 даража, 11—13 сентябрда 25—30 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8—13 даража илиқ, кундузи 10 сентябрда 20-—5 даража, 11 сентябрда 23—28 даража, 12—13 сентябрда 25—30 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади, 10 сентябрда баъзи жойларда 15—20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10—15 даража илиқ, кундузи 10 сентябрда 23—28 даража, 11—13 сентябрда 26—31 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, 10 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 11—13 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади, 10 сентябрда баъзи жойларда 15—20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8—13 даража, кундузи 10 сентябрда 15—20 даража илиқ, 11 сентябрда 20—25 даража, 12—13 сентябрда 22—27 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, 10 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 11—13 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 м/с тезликда эсади, 10 сентябрда 15—20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10—12 сентябрда 3—8 даража, 13 сентябрда 6—11 даража, кундузи 10 сентябрда 10—15 даража, 11—13 сентябрда 15—20 даража илиққача кўтарилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!