Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи 1970 й.т. фуқаро С.А., ариза билан мурожаат қилиб, отаси, 1953 й.т. О.А., бозордан қайтиб келганидан сўнг ўзига тегишли банк картасини йўқотиб қўйганлигини ва текширганида банкомат орқали 1.000.000 сўм пуллари нақдлаштирилиб, ечиб олинганлигини билдирган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, пулларни ўзлаштирган шахслар, Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи 2000 й.т., С.П. ҳамда 2003 й.т., П.К. эканлиги аниқланган.
С.П. ва П.К. ушбу жиноятни жабрланувчи О.А.га тегишли банк картасини топиб олиб, банкоматдан пулларни нақдлаштириб олиш орқали содир этганлиги аниқланган.
С.П. ва П.К.ларга нисбатан ЎзР. ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.