Юнусободдаги уйдан 5 нафар талабанинг жасади топилди — Бош прокуратура

Юнусободдаги уйдан 5 нафар талабанинг жасади топилди — Бош прокуратура

Кеча, 27 февраль куни Тошкентнинг Юнусобод туманидаги хонадонларнинг бирида 5 нафар талабанинг жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Соат 20:50 ларда Юнусобод тумани, “Фирдавсий” МФЙ, Инжобод кўчасидаги уйда ижарада яшаб келган Тошкент Ахборот технологиялари университети 2-босқич талабалари М.У., Р.С., Д.Ғ. ва Сингапур университети 2-босқич талабаси О.И. ҳамда “Инха” университети 1-босқич талабаси С.Х.нинг мурдаси номаълум моддадан ўткир заҳарланиш аломатлари билан топилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Юнусобод  туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “а” банди (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Суд тиббиёт экспертизасининг 27 февраль кунги дастлабки хулосасига кўра, жабланувчиларнинг ўлими номаълум моддадан ўткир заҳарланиш натижасида юз берган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!