Юнусободда ер чўккани ростми?

Юнусободда ер чўккани ростми?

Бугун "фейсбук" ижтимоий тармоғида метро бекатининг устидаги ер чўкиб қолгани тасвирланган сурат тарқалди.

Юнусободда ер чўккани ростми?

Таъкидланишича, ушбу сурат Тошкент метрополитенининг Юнусобод тумани ҳудудидаги «Туркистон» метро бекати яқинида олинган. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Юнусобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати билан боғландик. Ҳокимликнинг бу масалада берган муносабатига кўра, Аҳмад Дониш кўчасидаги автомобиль йўлининг 500 метр қисмида 40-50 см.гача чўкиш ҳолати юзага келганлиги туфайли, ушбу ҳудудда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган.

Ҳокимлик мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари амалга оширилганини маълум қилган.

«Ўрганиш ишларининг натижаларига кўра, йўлнинг таъмирлаш ишлари ҳали якунига етказилмаган», – дейилади муносабатда.

Бир неча йиллардан буён ортга сурилаётган йўл таъмирланиши бўйича тергов-cуриштирув ишлари амалга оширилаётгани қайд этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!