ЙПХ ходимини дўппослаётган ҳайдовчилар: инспектор ва ҳайдовчи дўст бўла оладими?

A A A
ЙПХ ходимини дўппослаётган ҳайдовчилар: инспектор ва ҳайдовчи дўст бўла оладими?

Ҳайдовчи ўз вазифасини бажараётган йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимини дўппослади... Жорий йил 12 июнь куни Қарши–Шаҳрисабз автомобиль йўлининг 1-километрида содир бўлган бу воқеа ўтган ҳафтада интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларнинг асосий мавзуларидан бирига айланди.

Нафсиламрини айтганда, видеони кузатганлар ва фикр билдирганлар орасида «Ҳайдовчининг асабига теккандир-да», дея шубҳа билдирганлар ҳам, «Эҳ, одамлар, шунчаликка ҳам боришадими?» қабилида куюнганлар ҳам бўлди... 
Сўнгги пайтларда ўз вазифасини бажараётган вақтида аёвсиз калтакланган МИБ ходимлари, «Тез тиббий ёрдам» шифокорлари, ЙПХ инспекторлари ҳақида ОАВ орқали кўплаб хабарлар тарқалмоқда. Афсуски, бундай нохуш ҳолатларга ЙҲХБ ходимлари кўпроқ дуч келяпти. Биргина Қашқадарё вилоятининг ўзида кейинги йилларда бир нечта шундай ҳолат кузатилгани бу хусусда жиддийроқ мушоҳада юритишга ундайди... 
Қуйида уларнинг айримлари билан танишасиз (маълумотлар вилоят прокуратураси томонидан ОАВда эълон қилинган материаллардан олинди). 
 

САРКАШМИ, САРМАСТМИ?

– Юргани қўясанларми-йўқми? 
Машинадан тушиб келган ёшгина ҳайдовчи шундай дея бақирганича уни тўхтатган ЙПХ инспекторининг қорнига тепди. Сўнг ўрнидан туришга ҳаракат қилаётган ходимнинг юзи-кўзи демай, аёвсиз мушт ёғдира бошлади. Шеригига ёрдамга етиб келган ЙПХ ходими ҳам уни тўхтата олмасди. Охири ғазаб отига минган ҳайдовчи уни ҳам итариб юборди. Кейин машинага ўтириб, зўр ишни дўндиргандек, жуфтакни ростлади... 
Маъруф Маҳмадиёров 1994 йилда туғилган, Қарши тумани Бешкент шаҳрида яшайди. 2018 йилнинг 14 февраль куни тушга яқин у бўлажак турмуш ўртоғи ҳамроҳлигида бошқарув ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз танишига тегишли «Lada-Largus» русумли автомашинани ҳайдаб кетаётган эди. Туман марказида, шундоққина пиёдалар ўтиш йўлакчаси олдида, тўхташ мумкин бўлмаган жойда тормозни босди. 
Шу пайт ёнига келиб тўхтаган «Матиз»дан тушиб келган ЙПХ инспектори жезл билан тўхташ ишорасини бериб, ўзини таништирди. Машинани тақиқланган жойда тўхтатганини айтиб, маъмурий баённома расмийлаштиришини маълум қилди. Маъруф уни назар-писанд этмасдан, газни босди. Ўн метрлар чамаси юргач, иккинчи ходим унга тўхташ ишорасини берди. Маъруф эса унинг талабига ҳам бўйсунгиси келмади. Машинани нарироқдаги бекат ёнига тўхтатиб, шахд билан инспекторининг олдига тушиб борди. Сўнг... юқорида тасвирланган нохуш манзара рўй берди. 
Дарвоқе, Маъруфнинг нега «отдан тушмай» турганлигининг сабаби ҳам маълум бўлди. Аниқланишича, саркашликдан ташқари, воқеа рўй берган пайтда ҳайдовчи маст ҳолатда экан... 
Суд ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг тегишли моддасига мувофиқ, Маъруф Маҳмадиёровга иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда, 1 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. 
ИНСПЕКТОРНИ МАШИНАДА СУДРАБ КЕТДИ

– Йўл-патруль хизмати инспектори, сафдор Асқаровман, – дея ўзини таништирди хизмат вазифасини ўтаётган ходим тўхтаб турган «Nexia» ҳайдовчисига. – Ҳурматли ҳайдовчи, сиз «Тўхташ тақиқланади» йўл белгиси таъсири доирасида тўхтаб турибсиз. Шунинг учун маъмурий баённома расмийлаштиришга мажбурмиз. Марҳамат қилиб, ҳужжатларингизни беринг... 
Аммо ҳайдовчи беписандлик билан машинани ўт олдирди-ю, ўзи томонидаги эшикни очиқ қолдирганича тезлик билан ортга тисланди. У билан бирга инспектор ҳам ортга судралиб кетди. Ҳайдовчи ҳамон тўхташни талаб қилаётган инспекторни ҳақоратлаб, машинани илгарига ҳайдади. Жазавага тушган ҳайдовчининг кўзига афтидан қочишдан бошқа ҳеч нарса кўринмаётганди. Бу орада шошиб бошқа икки машинага ҳам шикаст етказди. Автомашиналар орасида қолиб кетган инспекторни қисиб қўйиб жароҳатлади. Сўнг атрофдагиларнинг «ҳай-ҳай»лашига парво қилмасдан, тезликни оширганича кўздан ғойиб бўлди... 
Аниқланишича, Қарши шаҳридаги Марказий буюм бозори ёнида аввал қоидабузарликка, сўнг жиноятга қўл урган бу ҳайдовчи Косон тумани «Пистали» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшаган, энди йигирма ёшдан ўтган Лочин Боитов бўлиб, унда автомашина бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатнинг ўзи йўқ экан. Устига-устак, «Nexia» ҳам акаси С.Боитовга тегишли бўлган. 
Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судида бўлиб ўтган суд мажлисида «қайсар ҳайдовчи»нинг қилмишларига қонуний баҳо берилди ва барча зарарларни қоплаган Лочин Боитов тегишли жазосини олди. 
УСТИГА БОСТИРИБ БОРДИ...

Бу воқеа бундан уч йил муқаддам содир бўлганди. Отасининг «Жигули»сида шериги билан йўлга чиққан Санжар машинани «учириб» бораётганди. Узоқдан «тўхтанг» ишорасини қилган йўл-патруль хизмати ходимларини кўриб, ҳужжатлари жойида эмаслиги ёдига тушди. 
– Қочамиз, – Санжар яшин тезлигида хаёлига келган қарорни шеригига айтди. У тезликни пасайтирмасдан, олдинроқда тўхтаётган машиналарни айланиб ўтди-ю, қочишга шайланди. Шу пайт инспекторлардан бири жезлни кўтариб, йўлга чиқиб келди. Санжар машинани инспекторнинг устига ҳайдади. 
Ногаҳон нимадир қарс этди. Машина ойнаси синиб кетганди. Санжар қўрқиб кетганидан яна газни босди... Оқибатда ЙПХ инспектори умуртқаси, оёғи ва бошидан қаттиқ жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди. 
Суд ҳукми билан Санжар Муроддиновга Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан, 2 йил 9 ой 20 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Етказилган зарарни ҳам тўлади. 
«СЕН ФОРМАЛИСАН, УРОЛМАЙСАН...»

Энди яна юқорида таъкидлаганимиз – 12 июндаги воқеага қайтсак. 
Қашқадарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати раҳбари, майор Жавлон Бахтиевнинг маълум қилишича, ўз вазифасини бажараётган бошқарма йўл-патруль хизмати инспектори, сафдор Баҳром Бобоқулов тақиқланган жойда тўхтаб турган «Damas»нинг ёнига бориб, ҳайдовчи Б.Р.га ўзини таништириб, ҳужжатларини сўрайди. Шундан сўнг ҳайдовчига қандай ҳуқуқбузарлик содир этганини тушунтириб, маъмурий баённома расмийлаштиришга киришади. Бироқ ҳайдовчи унга бўйсунмасдан, ходимга тан жароҳати етказади. 
– Ҳаммаси кутилмаганда юз берди, – дейди Б.Бобоқулов. – Ҳайдовчи аввал орқа томондан келиб, елкамга мушт тушириб, таёқ билан урди. Сўнг хизмат кийимимни йиртиб ташлади. Менга қараб: «Сен формалисан, мени уролмайсан, қўлингдан ҳеч нарса келмайди», – деди. 
Бу ҳам етмагандек, ҳайдовчи ЙПХ ходимининг уяли телефонини тортиб олган. Рация ва жезлни синдириб, қочиб кетган... 
Воқеа жойига етиб борган шаҳар прокуратураси вакиллари тафсилотларни ўрганиб, вилоят прокурорига махсус хабарнома киритишган. Унда қайд этилишича, Қарши шаҳар прокурори томонидан «Damas» ҳайдовчиси, 1995 йилда туғилган Б.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этяпти. 
ТАНГАНИНГ БУ ТОМОНИ...

Танганинг иккинчи томонини сўрашга ҳаққингиз бор. «Нуқул ходимлар жабрдийда бўлиб қолган ҳодисаларни мисол қилиб келтиряпсиз», дейишингиз ҳам мумкин. Тўғри, соҳанинг айрим ноинсоф ходимлари ҳайдовчиларга нисбатан беҳурматлик ё тамагирлик қилган, зуғум ўтказган ҳолатлар бўйича кўплаб мисоллар топилади. Бугун ОАВда, ижтимоий тармоқларда, ҳатто қизиқчиларнинг латифаю ҳажвларида танқид тўқмоғи билан «калтакланадиган», ҳеч бўлмаса, бир «туртиб ўтиладиган» биринчи соҳа футбол бўлса, иккинчиси, халқ тили билан айтганда, «ГАИ» бўлиб қолгани ҳеч кимга сир эмас. Аммо бугун қаттиқ кураш бошлаганимиз жирканч иллат – тамагирлик, порахўрлик нафақат бу тизимда, балки бошқа кўплаб соҳаларда учраяпти-ку. Балки калтагу тўқмоқни, аччиғу иддаони бир четга суриб, мазкур тизимдаги муаммоларни баҳамжиҳат ҳал қилиш хусусида бош қотириш фурсати етгандир? 
АНДИШАНИНГ ОТИ ҚЎРҚОҚМИ?

– ЙПХ инспектори, энг аввало, мурожаатни «Ассалому алайкум!»дан бошлаши керак, – дейди Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги полковник Содиқ Исломов. – Ҳайдовчи ҳар хил вазиятда, кайфиятда, қолаверса, турли феъл-атвор эгаси бўлиши мумкин. Ходим эса у билан охиригача хушмуомала бўлиши, вазиятни низогача олиб бормаслиги зарур. Агар шундай сабр-бардош ва «дипломатия»дан кейин ҳам низоли ҳолат давом этадиган бўлса, қонуний чора кўриши лозим. Аммо бу ҳолатни нотўғри тушуниб, ожизликка йўйиб, ўз фойдасига буриб, андишанинг отини қўрқоқ қўядиган ҳайдовчилар учраётгани жуда афсусланарлидир. 
– Одатда қоидабузар ҳайдовчилар юқори миқдордаги жарима тўлашдан чўчиб, асабийлашиб, жазавага тушадилар ва аламидан муштумзўрликкача бориб етишади, – дейди вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг ўринбосари, майор Рўзимурод Хуррамов. – Афсуски, кейинги вақтда бундай ҳолатлар кўп учраяпти. Ходимларимизга мушт кўтариш, устига машина ҳайдаб бориш оқибатида уларнинг саломатлигига жиддий путур етяпти. 
Ажабо дейсиз. Бирови ЙПХ инспекторини урса, бошқаси устига машина ҳайдаса, бирови дағдаға қилса, туҳмат тошини ёғдирса, бошқаси шафқатсизлик билан судраса?! Ҳайдовчини бундай ваҳшийликларга нима мажбур қиляпти? Жарима чиқимими? Бемаъни ғурур ё кибрми? Ёки одамлар олдида ва ижтимоий тармоқларда ўзини кўз-кўз қилишми? Бундай нафратни қаердан оляпти улар? Наҳотки, соҳа ходимлари айнан йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлиги учун жон куйдиришини тушуниш шунчалик мушкул бўлса? 
– Машҳур хонандамизнинг заҳматкаш деҳқону чорвадорларимизга бағишланган қўшиғида шундай сатрлар бор, – дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Қурбон Эгамбердиев. – «Сен ойлаб ўтказган қору ёмғирда мард бўлсалар бир кун туриб берсинлар...» Ҳа, ўша муштумзўр ҳайдовчилар кечани кеча, кундузни кундуз демасдан, қаҳратону жазирамада, чўлдаю тоғда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаётган, темир «тулпор»ларда кетаётган ҳайдовчию йўловчиларнинг азиз жонларини асрашга, уларнинг оилалари бағрига соғ-омон етиб боришига ҳисса қўшаётган фидойи инсонларнинг ўрнида бир кунгина ўзларини тасаввур эта олишармикан? Шунда уларга нисбатан бундай шафқатсизлик ноинсофликдан бошқа ҳеч нарса эмаслигини тушуниб етган бўлишарди. 
– Яқинда ўз хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳамкасбларимиз жасоратлари ҳақида ҳикоя қилувчи «Мард ўғлонлар номи барҳаёт» номли китоб қўлимизга етиб келди, – дейди узоқ йиллар йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида фаолият кўрсатган истеъфодаги майор Узоқ Яхшиев. – Ўзларининг азиз жонларини элу юрт осойишталигини таъминлаш йўлида қурбон қилган қарчиғайдай йигитларимиз сафида йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ҳам бор. Ўз ҳаётларини хавф-хатарга қўяётган масъулиятли соҳа ходимларини беҳурмат қилаётганлар, ҳеч бўлмаса, шулар хусусида ўйлаб кўрмаганмикан? 
ҚАРС – ИККИ ҚЎЛДАН

– Албатта, халқимизда «қарс – икки қўлдан» деган гап ҳам бор, – дея ўз фикрини давом эттиради Рўзимурод Хуррамов. – Ходимларимиз орасида хизмат вазифасини суиистеъмол қилиб, ҳайдовчиларнинг норозилигига сабаб бўлаётганлари ҳам борлигидан кўз юма олмаймиз. Бироқ уларга нисбатан «мушт кўтариб» эмас, қонуний йўл билан курашмоқ лозим. Юртимизда бу борада очиқлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида барча чоралар кўриляпти. Агар ЙПХ инспектори томонидан бирон ноҳақлик содир этилса, ҳайдовчилар бемалол ўз ҳуқуқларини қонун орқали ҳимоя қилиш имкониятига эга. Айни пайтда бошқармамизда ходимларнинг хизмат маданиятини юксалтириш, касб одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишларини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган тадбирлар самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Хусусан, воқеанинг эртаси куни Қарши шаҳри ҳудудидаги йўловчи ташиш билан шуғулланувчи ташкилотлар ҳамда автотураргоҳлардаги ҳайдовчилар ўртасида профилактик суҳбат ва тушунтириш ишлари олиб борилди. 
ҚОНУНДА НИМА ДЕЙИЛГАН?

Юқоридаги ҳолатда ким ҳақ, ким ноҳақ эканлигига суд ойдинлик киритади, албатта. Биз эса масаланинг қонуний жиҳатлари, хусусан, ЙПХ инспектори ҳамда ҳайдовчининг бу борадаги бурчи ва масъулияти хусусида икки оғиз эслатиб ўтсак. 
Ички ишлар органлари интизом уставининг «Ходимларнинг одоб-ахлоқ қоидалари» деб номланувчи 2-бобида қуйидагилар қайд этилган: «Ходим томонидан одоб-ахлоқ қоидаларининг асосий талабларига амал қилиш қуйидагиларни назарда тутади: 
фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала, камтар ва босиқ бўлиш, уларнинг мавқеидан қатъи назар, ҳеч бир шахс, гуруҳ ёки ташкилотларнинг камситилиши ёки афзал кўрилиши ҳолатларига йўл қўймаслик; 
... ходимнинг ўз хизмат бурчини виждонан бажаришига нисбатан фуқарода шубҳа уйғотувчи хатти-ҳаракатдан тийилиш, шунингдек, ички ишлар органлари обрўсига салбий таъсир кўрсатувчи низоли вазиятларни юзага келтирмаслик». 
«Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонуннинг 10-моддасига кўра эса: «Ички ишлар органи ходимининг ўз ваколатлари доирасида қўйилган қонуний талабларини, шу жумладан, қонунга риоя этиш, ҳужжатларни, текширувлар материалларини ва бошқа маълумотларни тақдим этиш, мутахассис ажратиш, ички ишлар органига келиш ҳамда аниқланган қонунбузарликлар хусусида тушунтиришлар бериш тўғрисидаги, қоидабузарликларни, шунингдек, уларнинг сабабларини ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақидаги қонуний талабларини барча давлат органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир». 
ХУЛЛАС... 
Шу ўринда юқоридаги воқеанинг яна бир жиҳати дилингизни хуфтон қилади. Атрофдаги «Менга нима?» қабилидаги лоқайд томошабинлар орасида кимдир воқеани уяли телефонида тасвирга олишга ҳам улгурибди. Видеотасвирни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатишга ҳам ҳафсала қилибди. Аммо жабр чекаётган кишига ёрдам беришга шошилмабди ҳеч ким. Видеотасвирда, ҳеч бўлмаса, бунга уриниб кўрган кишини кўрмайсиз. Наҳотки оддийгина одамгарчиликни унутяпти одамлар? 
...Тақиқловчи йўл белгиларини ҳайдовчиларимиз яхши билишади. Наҳотки, энди улар сафига «Мушт кўтариш тақиқланади» белгисини қўшишга ҳам зарурат бўлса? Ахир ҳайдовчи ва ЙПХ инспектори асло бир-бирига қарама-қарши қутб эмас, балки ягона мақсад йўлидаги ҳамкорлар эмасми? Наҳотки, рулдаги айрим муштумзўрларга шу оддийгина ҳақиқатни эслатиб туриш лозим бўлса? 
 

Нуриддин ЭГАМОВ,

журналист

Манба: “Postda” газетаси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Аёлларнинг пенсия ёши яна 6 ойга оширилди

Низом 1 июлдан кучга кирди

Кеча Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди!

Бу хақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

"Манчестер Сити" раҳбарияти: Бу икки ҳимоячи клубда қолади

"Манчестер Сити" раҳбарияти жамоада икки ҳимоячини олиб қолиш ниятида.

Элдор Шомуродовнинг янги жамоаси маълум. У Италиядан кетмоқда

"Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италиянинг "Кремонезе" клубига ўтиши ҳақида хабар тарқалганди.

Ламин Ямал: "Бутун дунё тайёрлансин"

«Барселона» ҳужумчиси Ламин Ямал футболдаги келажаги ҳақида гапирди. Испаниялик футболчи 5 йил ичида бутун дунёни тайёрланишга чақирди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Анталяда 550 млн долларлик лойиҳа бошлагани маълум қилинмоқда

Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.

Миллий терма жамоамиз дарвозабони Ўткир Юсуповнинг Эрон клубидаги келажаги нима бўлади?

Бу ҳақда Uzbekistan Legionaries хабар берди.

Эрон зарбаларини қайтаришда Исроилга ёрдам берган Иорданияда ароқдан заҳарланиб 9 киши ўлди

Бу ҳақда Жамоат хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

Россияда кучли зилзила содир бўлди

Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.

Chevrolet янги Tracker 2026’ни тақдим этди

Расмий ишлаб чиқариш ютули 2025 йил июл ойида бошланади, аммо ҳозирча фақат Бразилияда.

Маҳмуд Мурадов чехиялик моделнинг қўлини сўради

Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси иккинчи маротаба уйланиш арафасида.

Тошкентда андижонлик "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 нафар аёл қамалди

31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.

Ўзбекистонлик яна бир футболчи "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин

Бу ҳақда Отабек Умаров айтиб ўтди.

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатида терма жамоадан ҳеч нима кутманглар"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.

Абдуқодир Ҳусанов «Барса»га ўтиши мумкин — Деку уни «келажак ҳимоячиси» деб билади

Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.

Қозоғистон ҳарбий хизматчилари Озарбайжонда

Машқлар давомида дронларни бошқариш кўникмаларини машқ қилиш, тажриба алмашиш режалаштирилган.

Россия дронлари махсус ҳарбий операция зонасида душманнинг $2 млрдлик техникасини ёқиб юборди – Путин

Уч йил давомида махсус ҳарбий операция эҳтиёжлари учун 54,5 млрд рубль халқ маблағлари йиғилди, деди Россия президенти.

Лаос давлати ҳам Россияга ёрдам учун аскар юбормоқчи

Лаослик аскарлар миналардан тозалаш ишларида иштирок этади

Путин Бокуга делегация юборади

Ҳозирда Москвада делегация тузилмоқда

Россия санкциялар билан таҳдид қилмоқда: нишонда Ўзбекистон ҳам бор!

Кремль мазкур давлатларда рус тилининг мақомини пасайтирувчи қонунлар қабул қилинаётганидан норозилик билдирган

Исроилнинг Ғазога ҳаво ҳужумлари оқибатида 10 фаластинлик ҳалок бўлди, улар орасида чақалоқ ҳам бор

Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.

Қорасарой кўчасида контейнер ёниб кетди

Айтилган манзилда ёнғин навбатчиликда турган ёнғин қутқарув экипажлари томонидан зудлик билан соат 11:32 да ўчирилди.

Россиянинг Украинага навбатдаги зарбалари камида уч кишининг ҳаётига зомин бўлди

Украина расмийлари маълумотларига кўра, Одессада дрон зарбаси оқибатида янги қурилган бинодаги қўриқчи ҳалок бўлган

Исроил ҳарбийлари Яманга зарба берди

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац ҳусийларга қарашли портлар ва электр станциясига ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан ҳужум қилинганини тасдиқлади

Эронда Исроил разведкаси билан алоқадор агент қўлга олинди

Бу ҳақда FARS агентлиги Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGC) матбуот хизматининг маълумотига таяниб хабар берди.

Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларнинг биринчи босқичи самарасиз тугади

Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали "Report" хабарига таянган ҳолда маълум қилди.

Таиландда пушти темиратки касаллиги тарқалмоқда

Қайд этилишича, ушбу касаллик кўпинча болалар ва ёшларда кузатилади — бу танада «она» деб аталадиган катта доғнинг пайдо бўлиши билан бошланади

Масжид қурилиши баҳонасида одамлардан пул олганлар ушланди

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу фуқароларнинг шахси аниқланган

Покистонда кўп қаватли бино қулаб тушди, қурбонлар бор

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, саккизга яқин фуқаро вайроналар остида қолган бўлиши мумкин.

Бўстонлиқдаги адирликда ёнғин 2 соатда қуршаб олинди

Ёнғин ҳудуди кенгайишига йўл қўймаслик учун «Бурчмулла» ўрмон хўжалигидан ҳам ёнғин ўчириш ишларига ходимлар жалб қилинган.

Суриянинг Латакия ҳудудида кучли ўрмон ёнғинлари авж олмоқда — ОАВ

Олов тез тарқалаётгани сабабли 20 дан ортиқ шаҳар ва қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинди.

Британияда COVIDнинг янги штамми Stratus тарқалмоқда

The Independent нашри ёзишича, Буюк Британияда COVID-19'нинг янги штамми — Stratus кенг тарқалмоқда.

Дрон ҳужумлари туфайли Пулково ва Шереметево аэропортларида 200 дан ортиқ рейс кечиктирилди

Пулково аэропортида эса 100 дан ортиқ рейс кечиктирилган ва 30 дан ортиқ рейс бекор қилинган. Бунинг оқибатида аэропортларда йўловчилар тўпланиб қолган.

Тошкент вилоятида 7 ёшли бола ўгай отаси ва онаси томонидан калтакланди

Ҳолат юзасидан боланинг онаси маъмурий жавобгарликка тортилган.

Агробанк Андижон филиалида йирик кредит талон-тарожлиги фош этилди — собиқ раҳбар 8,5 йилга қамалди

Қизиғи шундаки, ушбу филиал раҳбари 2024 йилнинг ўзида 3 марта, 2025 йилда эса 1 марта жиноий жавобгарликка тортилган.

Римдаги портлашда жароҳатланганлар сони 45 кишига етди (видео)

Бу ҳақда Rainews24 телеканали хабар берди.

Москвада Транснефт топ-менежери Андрей Бадалов ўлик ҳолда топилди

Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади

Жанубий Кореяда жазирама оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

Ҳукумат статистика юрита бошлаган 15 июндан буён иссиқ уришдан азият чекканлар сони 633 нафарга етди.

Исроил аскарлари Эль-Халилда ҳалок бўлган фаластинлик билан видолашув маросимини тўхтатиб қўйди

Исроил армияси Ғарб соҳилидаги Эль-Халил шаҳрида жойлашган хонадонга рейд уюштириб, ҳалок бўлган фаластинлик билан видолашув маросимига халал берди. Марҳум аввалроқ Исроил қамоқхонасидан озод этилган ва кейинроқ Ғаза секторидаги Исроил бомбардимони оқибатида ҳалок бўлган эди.

Тошкент вилоятида хотинини калтаклаб ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди

Тошкент вилоятининг Оққурғон туманида турмуш ўртоғининг ўлимига сабаб бўлган эркак суд ҳукми билан узоқ муддатга қамалди.

Шавкат Мирзиёев Исроил — Фаластин зиддияти ҳақида гапирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Хонкенди шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммитида иштирок этди.

Сурхондарёда кекса аёл ўз уйида ўлдириб кетилди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, уни фош этиш чоралари кўрилмоқда.

Чехияда ўқ-дорилар сақланадиган жой иссиқдан портлаб кетди

Ёнғинни ўчириш учун самолётлардан фойдаланган ҳолда 12 та ўт ўчириш бўлими сафарбар этилган.

Россия ҳарбий-денгиз флоти бош қўмондони ўринбосари Курскда ҳалок бўлди

Вазирликка алоқадор “Звезда” телеканалида берилган хабарда айтилишича, Гудков 2 июл куни Курск областининг чегара ҳудудларидан бирида жанговар вазифаларни бажариш чоғида ҳалок бўлган.

Икки ўзбекистонлик АҚШга ноқонуний муҳожирларни олиб киришда айбланяпти

Икки Ўзбекистон фуқароси молиявий даромад олиш мақсадида АҚШга ноқонуний муҳожирларни олиб киришда айбланмоқда.

БМТ махсус маърузачиcи: Исроил замонавий тарихдаги энг шафқатсиз геноцидлардан бирининг масъулидир

Бу ҳақда БМТнинг оккупация қилинган фаластин ҳудудларида инсон ҳуқуқлари ҳолати бўйича махсус маърузачиcи Франческа Альбанезе билдирди.

Элдор Шомуродовнинг янги жамоаси маълум. У Италиядан кетмоқда

"Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италиянинг "Кремонезе" клубига ўтиши ҳақида хабар тарқалганди.

Москва марказида ичида ФСБ ходимлари бўлган машина портлаб кетди

Маълумотларга кўра, аёл фавқулодда хизмат ходимлари етиб келгунга қадар олов эгаллаб олган машина ичида отасини чиқариб олишга муваффақ бўлган.

"Қамчиқ" довонида юк машинаси ёнғин чиқди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Японияда бир ярим ҳафта ичида деярли 900 та зилзила содир бўлди

Ҳудуд қарийб икки ҳафтадан бери кучли силкинишлардан азият чекмоқда.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари яна бонг урди

Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.

Аввал ўзи ҳибсга олинди, энди компанияси мусодара қилинмоқда...

Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.

Туркияда эркак кана туфайли ўрмонга ўт қўйди

Туркияда кана туфайли 12 гектар ўрмонга ўт қўйган эркак ҳибсга олинди.

Сурхондарёда йирик ҳажмли қувур ёрилиб кетди

Дарҳол 3 та насос агрегати фаолияти тўхтатилган ва таҳлил бригадаси тезкор тадбирлар кўрган.

“Sputnik Озарбойжон” бош муҳаррири ва унинг ўринбосари тўрт ойга ҳибсга олинди

Маълумотларга кўра, Картавих ва Белоусовдан ташқари яна беш киши жиноий жавобгарликка тортилган, лекин уларнинг исми ошкор этилмаган.

Ҳиндистонда фармацевтика заводи портлади

Фавқулодда вазият вақтида заводда жами 150 киши бўлган.

Трампнинг "Катта ва гўзал" қонуни қабул қилинди. Маск ютқазди. Энди нима бўлади?

Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.

Зеленский Россия билан можарода Озарбайжон президентини қўллаб-қувватлади

Сиёсатчи бу хабарни ўзининг Telegram-каналида эълон қилди.

Мексикада крематорийдан 383 та жасад топилди

Бу ҳақда Чиуауа штати прокуратураси маълум қилди.

Кескинлик ортди: Маск Трампни қўллаб-қувватлаётганларга таҳдид қилди

У агар вазият у хоҳлаганидек бўлмаса, янги партия тузишини ҳам айтиб ўтди.

Исроил ОАВ: АҚШ Ғазода ўт очишни тўхтатиш учун Тел Авивга босим ўтказиши мумкин

Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.

Тескари таъсир: АҚШ ва Исроилнинг ҳужуми Эронни ядро қуроли яратишга мажбур қилиши мумкин

Бу ҳақда "The Wall Street Journal" газетаси ёзмоқда.

Дональд Трамп 14 миллиондан ортиқ инсоннинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин

Тадқиқотга кўра, муддатидан олдин ўлиш хавфи бўлганларнинг учдан бир қисми болалардир.

Индонезияда Қозоғистон фуқаролари ўлим жазосига ҳукм қилинди

Индонезияда наркотик контрабандасида гумонланган икки Қозоғистон фуқароси ҳибсда сақланмоқда.

Ҳиндистондаги кимёвий завод портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 34 кишига етди

Бу ҳақда ANI НИ агентлиги полицияга таяниб хабар бермоқда.

Исроил уруш бошланганидан бери Ғазодаги 256 та эвакуация марказини нишонга олди

Бу ҳақда Ғазо секторидаги ҳукуматнинг медиа-офиси расмий баёнот берди.

Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 56 531 нафарга етди

Бу ҳақда Ғазодаги Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги ўзининг сўнгги баёнотида маълум қилди.

Германияда украиналик аёл ва унинг чақалоғини ўлдирган 16 ёшли йигит ҳибсга олинди

Германиянинг Эссен шаҳри прокуратураси хабарига кўра, 16 ёшли украиналик йигит ҳамюрти — 32 ёшли аёл ва унинг бир ярим ёшли қизини ўлдирганини тан олди ва ҳибсга олинди.

Исроилнинг Ғазодаги ҳаво ҳужумлари юзлаб оилаларни кўчиришга мажбур қилди

Исроил ҳаво ҳужумлари Ғазо секторида юзлаб фаластинлик оилаларни ўз уйларини тарк этишга мажбур қилди. Ҳужумлар натижасида беш киши ҳалок бўлди, кўплаб аҳоли жароҳатланди.

"Қулай шартларда автомобиль": 9 фуқаро 843 нафар фуқарони умумий 50,1 млд. сўмга чув туширди

Улар ташкил қилган жамиятларга тегишли 339 дона транспорт воситалари хатланган.

Исроил армияси Ливан жанубини ўққа тутди

Исроил томони сулҳни 3000 га яқин бузган, натижада камида 213 киши ҳалок бўлган ва 508 киши жароҳат олган.

Покистондаги муссон ёмғирлари 45 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.

АҚШда атрофи тимсоҳлар билан тўла мигрантлар маркази қурилмоқда

Бу ҳудуд ботқоқлар билан ўралган бўлиб, тимсоҳлар, питонлар ва бошқа ёввойи ҳайвонлар билан тўла.

Эрон нефтни қайта ишлаш заводида портлаш юз берди

Маълумотларга кўра, авария натижасида завод яқинида қуюқ тутун пайдо бўлган.

Қирғизистонда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Офат оқибатларини бартараф этишга жами 76 киши ва 12 техника жалб этилган.

Танзанияда 2та автобус ёниб кетди

Танга вилоятига кетаётган йўловчи автобус қарама-қарши йўналишда, яъни Самедан Мошига кетаётган микроавтобус билан тўқнашган.

Британияда оғирлиги 2,4 тонна кокаин партияси мусодара қилинди

Гиёҳванд моддаларнинг қиймати қарийб 100 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда

“Крокус”даги теракт ижрочилари уларнинг ташкилотчиси Украина бўлганини тан олди

Чегарани кесиб ўтишда ёрдам бериши керак бўлган гуруҳ Брянск вилоятида уларни кутиб турган.

"Киев тобора хавфли жойга айланмоқда"

Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.

Исроил ҳужумлари натижасида Эронда тўққиз нафар журналист ҳалок бўлди

Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.