ЙПХ инспекторига қўл кўтарган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ЙПХ инспекторига қўл кўтарган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2021 йил 27 май куни соат 01:30 ларда Самарқанд шаҳрининг Туркистон кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори “Matiz” русумли автомашинани тўхтатиб, ҳайдовчи Д.С. дан тегишли ҳужжатларини тақдим қилишни сўраганида, ҳайдовчи ҳужжатларни тақдим қилмаслигини айтиб, унга нисбатан қўпол муносабатда бўлган.

Ҳайдовчининг оғзидан спиртли ичимликни ҳиди келиб турганлиги сабабли уни нарколог кўригидан ўтказиш таклиф қилинганида ҳайдовчи автомашинадан тушиб, тўсатдан ЙПХ инспекторининг юзига уриб тан жароҳати етказган.

Ҳодиса содир бўлган жой ИИВ ЎХБ Самарқанд вилояти бўйича бўлими ходимлари иштирокида, Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан кўздан кечирилиб, ҳужжатлаштирилган.

Ҳолат юзасидан Д.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси 3-қисми «а» банди ва 219-моддаси 2-қисми билан гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!