Ёшлар — келажагимиз! Уларни жиноят ботқоғига ботирмайлик

A A A
Ёшлар — келажагимиз! Уларни жиноят ботқоғига ботирмайлик

Жиноятчиликка қарши курашиш ҳар бир давлатнинг муҳим ва асосий вазифаси ҳисобланади. Инсон тинч ва хотиржам яшашни хоҳлайди. Тинчлик бўлган жойда барака ва ривожланиш бўлади.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди. Бундан ташқари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришнинг таъсирчан тизимини яратиш, қонун бузилишларининг олдини олиш ва уларни бартараф этишнинг замонавий ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш мақсадида Президентимизнинг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўплаб муҳим масалалар қатори ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Ички ишлар вазирлиги томонидан бериб борилаётган ахборотлардан хулоса қиладиган бўлсак, бугун ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятлар сирасига – ўғирлик, талончилик, босқинчилик киради. Буларнинг эса таг-заминида мулкий манфаатдорлик ётади. Мулкий муаммоларни – бировларнинг бурнини қонатиш ҳисобига ҳал этишга интилиш эса кишининг маънавий қашшоқлигини англатади.
Мамлакатимизда жиноятчилик ва уни келтириб чиқарувчи шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу йўналишда ёшларнинг жиноятчилик йўлига ўтишларининг олдини олишга катта эътибор қаратиляпти.
Тадқиқотлар натижасида ёшлар ҳуқуқбузарликларининг олдини олишнинг ташкилий ва ҳуқуқий чораларини белгилаш ва ҳал этишда бир қатор муаммолар мавжудлиги аниқланди. Хусусан, ота-оналар томонидан фарзандларининг таълим муассасаларида таълим олишини педагогик назорат қилиш даражаси жуда суст. Шу билан бирга қишлоқ жойларида таълим муассасаларининг етарли эмаслиги, ёшлар (18-30 ёш) билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларининг масъуллик даражасини белгиловчи ва уларга мажбурият юкловчи қонун нормаларининг ягона тизими мавжуд эмаслиги шулар жумласидандир.
Жамиятдаги барча ножўя ҳолатлар, жумладан, оиладаги нотинчлик, таълим муассасалари ишидаги ва бошқа соҳалардаги камчиликлар ёшларнинг нормал ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Ҳуқуқбузарлик содир этган ёшларнинг 62,2 фоизи бўш вақтларини кўчада ўтказишади.
Бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун, авваламбор, ахборот-таҳлил ишларини йўлга қўйиш лозим. Бу билан ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятчиликнинг умумий ҳолати, миқёси, таркиби, табиати ва динамикаси тўғрисида маълумотга эга бўлиш мумкин.
Шунингдек, ёшлар ҳуқуқбузарликларини баҳолашда уларнинг юзага келишига таъсир этувчи омилларни инобатга олиш, у ёки бу ҳудудда маълум бир турдаги, айниқса, оғир оқибатларни келтириб чиқарувчи жиноятларнинг сабабларини таҳлил этиш муҳим аҳамиятга эга.
Сўнгги статистик маълумотларга қараганда, ёшлар ўртасида жиноят содир этиш 2018 йил мобайнида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга, вояга етмаганлар ўртасида жиноят содир этиш эса 17 фоизга камайган. Бироқ, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг сақланиб турганлиги барчамизни бефарқ қолдирмаслиги лозим.
Ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш – бутун жамиятнинг вазифаси. Тадқиқотлар аксарият жиноятчиларнинг шахси дастлаб тарбиясизлик оқибатида шаклланишини кўрсатмоқда. Тарбияси оғир ўсмир – ахлоқан тузатиш ва қайта тарбиялашга муҳтож бўлган шахсдир. Уни ахлоқан тузатиш ва тарбиялаш жиноятчига айланишининг олдини олиш, шунингдек, жамият билан нормал алоқаларини тиклаш, унда фаол ҳаётий позицияни шакллантириш мақсадида амалга оширилади.

Агар жиноятларни профилактика қилишнинг ихтисослашмаган субъектлари зарарли таъсир манбаларини бартараф этиш чораларини ўз вақтида кўрмасалар, тарбияси оғир ўсмирлар педагогик ва ижтимоий беқарорликнинг навбатдаги босқичига ўтадилар. Агар ўсмир биринчи ноўрин ҳаракати (ҳуқуқбузарлиги) учун жазо олмаса, унда қонун талабларига беписандлик, атрофдагилар фикри билан ҳисоблашмаслик одати ривожланади.
Ёшларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоат ташкилотларининг профилактик таъсири доирасига асосан ҳуқуқбузарлик содир этганидан кейин тушишлари улар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги муҳим муаммолардан биридир. Ёшларнинг ғайриижтимоий мойиллигини дастлабки босқичда профилактика қилишга нисбатан юзаки ёндашиш ҳоллари ҳам учраб туради.
Ўзига хос профилактика чораларидан бири ҳуқуқбузарлик содир этаётган ёшларнинг ота-оналарини (ҳомий ёки васийларини) ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилишига йўл қўймаслик юзасидан расман огоҳлантиришдир.
Ота-оналарнинг болалар тарбиясига масъуллиги Конституциямизнинг 64-моддасида қайд этилган. Унга кўра ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунга қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар. Бироқ сўнгги пайтда ота-оналар орасида фарзанднинг тарбиясига ўқув муассасаси жавобгар деган фикр авж олмоқда. Ваҳоланки, фарзанднинг тарбияси биринчи ўринда ота-онаси учун муҳим. Вояга етмаганлар ва ёшлар ҳуқуқбузарликларининг олдини олишда ота-оналарнинг иштироки таҳлил қилинганда, ота-оналарнинг 42,8 фоизи фарзандлари тарбиясига эътиборсиз эканлиги,
48,7 фоизи болаларини етарли даражада тарбиялай олмасликлари аниқланди.
Фарзанд ниҳолга ўхшайди. Уни ёшлигидан қандай тарбияласак, шундай вояга етади. Бунда албатта оила, маҳалла, жамиятдаги муҳит муҳим аҳамиятга эга. Ўзи, оиласи, халқи, маънавий илдизлари ҳақида етарли тушунчага эга бўлган бола жиноят кўчасига қадам босмайди. Бунга эришиш учун жамиятнинг ҳар бир аъзоси зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис этиши, бурчини сидқидилдан бажариши лозим.

З.Ҳамдамов, Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман Суди судья ёрдамчиси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Ўзбек футболчиларининг ўйиндан кейин қилган иши канадаликларни ҳайратга солди!

2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.

Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвуз нега ортга қайтарилди?

Ҳолат назорат остига олинди ва чегара масканларида карантин остидаги маҳслуотларнинг назорати кучайтирилиши белгиланган.

2026 йил ёзда Марказий Осиё мамлакатларида аномал даражада кучли ёғингарчиликлар кузатилиши мумкин

Таъкидланишича, об-ҳавонинг нормал ўзгариши ўрнига, минтақага улкан миқдорда ёғингарчилик тўсатдан ёпирилади.

Рустам Ғоиповга “Халқ артисти” унвонининг берилиши шахсан давлат раҳбарининг ташаббуси бўлган

Ўзининг бетакрор ижоди, дилларга яқин қўшиқлари ва юксак маҳорат билан ижро этилган жонли чиқишлари орқали миллионлаб мухлислар меҳрини қозонган Рустам Ғоиповга “Ўзбекистон Республикаси халқ артисти” фахрий унвони берилди.

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди

Каталониянинг «Барселона» клуби ўз ҳимоячиларидан бири билан хайрлашиши мумкин.

Россия Молия вазирлиги ва Марказий банк Путинни огоҳлантирди

Агентлик хабарига кўра, Владимир Путин иқтисодий блокка мудофаага алоқадор бўлмаган бюджет харажатларини тежаш бўйича топшириқ берган.

АПЛда нархи энг кўп ошган футболчилар маълум қилинди: Ҳусанов ҳам "топ-10"да

Футболчиларнинг трансфер қийматини баҳолашга ихтисослашган "Transfermarkt" портали 2025/26 йилги мавсум якунланганидан сўнг Англия Премьер-лигаси бўйича маълумотларни янгилади.

«Олтин тўп»га даъвогарлар: Goal ЖЧ олдидан рейтингини янгилади

Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ» «Арсенал»ни пенальтилар сериясида (1:1, 4:3) мағлуб этганидан сўнг, Goal нашри «Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилади.

Суперкомпьютер Жаҳон чемпионати-2026 ғолибини башорат қилди

Opta таҳлилчилари суперкомпьютерни ишга тушириб, терма жамоаларнинг Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш имкониятларини ҳисоблаб чиқишди.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

МДҲ давлатларида қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолган?

2026 йилнинг май ойи ҳолатига кўра, орамизда яшаб келаётган фахрийларнинг сони мамлакатлар кесимида турлича.

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

Путин: "Ўзбекистон президенти билан кечки овқатни бирга ўтказганимиз учун Зеленскийнинг хатини кўришга вақт бўлмади"

Путин бу ҳақда Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи мажлисида маълум қилди.

Миллион россиялик мамлакатни тарк этди

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.

Путин АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш ҳақида фикр билдирди

Россия президенти Владимир Путин бу баёнотни Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи мажлисида айтди.

Нега Ким Чен Ин ҳеч қачон онаси ҳақида гапирмайди?

имолий Корея раҳбарияти Ким Чен Иннинг онаси ҳақидаги маълумотларни оммавий муҳокамадан четда сақлашни маъқул кўради. Бу эса уни мамлакатдаги энг сирли шахслардан бирига айлантирган.

Путиннинг вақт синовидан ўтмаган шов-шувли баёнотлари

Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПМЭФ) йиллар давомида Россия президенти Владимир Путин муҳим сиёсий ва иқтисодий баёнотлар билан чиқиш қиладиган майдон бўлиб келди.

Руминия президенти: Констанца портида портлаган дрон Украинага тегишли бўлган

Руминия президенти Никушор Дан Констанца фуқаролик порти ҳудудида портлаган денгиз дрони Украинага тегишли бўлганини расман тасдиқлади.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Исроил ҳужумлари оқибатида қарийб 3600 киши ҳалок бўлди

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, 2 мартдан буён Исроил ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 3593 нафарга етган. Шунингдек, қарийб 11 минг киши турли даражада жароҳат олган.

Уюшган жиноятчилик ва наркожиноятларга қарши курашда муҳим натижалар

Жорий йилнинг январ–май ойларида ҳуқуқ-тартибот органларининг тезкор бўлинмалари ҳамкорлигида уюшган наркожиноятчилик ҳамда уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятига қарши комплекс тезкор тадбирлар амалга оширилди.

Фарғонада электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Ушбу қоидабузарликлар натижасида, электр таъминоти корхонасига жами 2 миллиард 154 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Исроил Эрон билан уруш вақтида қўшинларини махфий равишда Озарбайжонга жойлаштирган

CNN маълумотига кўра, Эрон билан қуролли тўқнашувлар давомида Исроил махсус операциялар бўлинмалари ва разведка ходимларини, жумладан «Моссад» агентларини Озарбайжон ҳудудига махфий равишда жойлаштирган.

Дубай шаҳзодасининг собиқ рафиқаси ҳибсга олинди: фарзандлар учун кураш давом этмоқда

Дубайда озарбайжонлик собиқ гимнастикачи Зейнаб Жавадли ҳибсга олинди.

Руминиянинг Констанца порти яқинида денгиз дрони портлади

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ҳозирда Руминия қирғоқлари яқинида яна учта денгиз дрони аниқланган.

Тошкентда автобусда уятсиз ҳаракатлар қилган эркак 15 суткага қамалди

48 ёшли эркак Т.С. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойида бўла туриб уятсиз ҳаракатлар содир этган.

“Чодаксой”да чўкиб кетган йигитнинг жасади 1 ҳафтадан сўнг топилди

Жараёнда туман ФВБ ёнғин-қутқарувчилари томонидан сув устида, бошқарма қутқарув отряди қутқарувчилари томонидан эса сув остида қидирув ишлари узлуксиз олиб борилган.

Конгода Эбола эпидемияси авж олаётган бир пайтда 11 нафар бемор касалхобадан қочиб кетди — Bloomberg

Агентлик маълумотларига кўра, Эбола вируси Конго Демократик Республикасининг янги ҳудудлари бўйлаб тарқалмоқда, шифокорлар учун эса вазиятни назорат қилиш тобора қийинлашиб бормоқда.

Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди

Эркак Қарши туманидаги хонадонида эшак сўйиб, гўштини турли бозорларда сотиб келган. Хонадонидан 247 кг гўшт ва қарийб 100 та эшак териси топилган.

Тошкентнинг 5 та ҳудудида электр таъминотида узилишлар кузатилди

Бу эса метро поездлари ҳаракати ҳамда бекатлардаги ёритиш тизимлари фаолиятига ўз таъсирини кўрсатган.

Кувайт Эрон билан боғлиқ жиддий қарор қабул қилди

Бу ҳақда Кувайт оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Украина дронлари Санкт-Петербургга ҳужум қилди: иқтисодий форум куни йирик зарбалар қайд этилди

Кечаси Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти Украина дронлари ҳужумига учради. Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко маълум қилишича, вилоят осмонида 59 та учувчисиз учиш аппарати уриб туширилган.

АҚШ ва Мексика чегараси остидаги туннелдан қиймати $45 млнга тенг бир тонна кокаин топилди

Туннел гидравлик лифт, электр ва шамоллатиш тизими билан жиҳозланган.

Кубилюс: «Украинани қанча керак бўлса, шунча қўллаб-қувватлаймиз» деган гап мени хавотирга солади

Европа Иттифоқининг мудофаа бўйича комиссари Андрюс Кубилюс Европа Иттифоқи Украинани «қанча керак бўлса, шунча вақт қўллаб-қувватлайди» деган баёнотлар унда хавотир уйғотишини билдирди.

АҚШ маълум шартлар асосида Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига қарши эмас

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон маълум шартлар бажарилган тақдирда Эроннинг ядро энергиясидан фойдаланишига рухсат беришга тайёрлигини билдирди.

Африкада Эбола яна қайтди, АҚШ етакчилигига эҳтиёж кучаймоқда

Американинг нуфузли нашри — The Wall Street Journal таҳририяти «2014 йилги Эбола сабоқларини қўллаш вақти келди» сарлавҳали мақоласида Африкада Эбола вируси яна авж олаётгани ва бу вазиятда АҚШнинг фаол иштироки муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Туркий дунёнинг моддий ва номоддий меросини асраб-авайлаш бўйича стратегик учрашув Парижда бўлиб ўтди

2026 йил 1 июнь куни Парижга амалга оширилган хизмат сафари доирасида Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси президенти профессор Актоти Раимқулова UNESCO Бош директорининг маданият масалалари бўйича вазифасини бажарувчи ўринбосари ҳамда UNESCOнинг Бутунжаҳон мероси маркази директори Лазар Элунду Ассомо билан расмий икки томонлама учрашув ўтказди.

Андижонда 35 млрд сўмлик солиқ кешбеки ўмарилди

Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда 6 нафар фуқаро ва бошқалар ўзаро тил бириктирган