Ёшлар ҳуқуқбузарликлари профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг замонавий усул ва шакллари

Ёшлар ҳуқуқбузарликлари профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг замонавий усул ва шакллари

Ёшлик инсоннинг порлоқ келажаги учун уруғ қадайдиган баҳор палласидир. Бу неъматдан унумли фойдаланиб, ўзининг салоҳиятини ошириб борган, жамиятда муносиб ўрин эгаллашга киришган инсоннинг эртаси нурафшон. Аммо, айримлар “Ёшлик-бебошлик” дея ножўя ҳаракатларга кўл уриб жиноят кўчасига кириб қолганини билмай қоляпти. Бундайлар ўз бошига ўзи кулфат сотиб олади, десак хато бўлмайди. Агар улар ҳам ўз муваффақиятлари билан юрт равнақига ҳисса қўшаётган ёшлардан ибрат олганида, уларнинг ота-оналари фарзандларига бефарқ бўлмаганларида эди бугун ёшлар жиноятчилиги анча камаярди. Адашган ёшлар майда безорилик, ўғирликка қўл уриб бебаҳо, бетакрор умрнинг олтинга тенг даврини панжара ортида ўтказмаган бўлардилар.

Ёшлар эртамиз кўзгуси. Уларнинг келажаги бутун бир миллатнинг ширин ташвишидир. Ҳозирда барча жабҳада ёшлар масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш учун нафақат ота-она, маҳалла, балки бир қатор ташкилотлар ва идоралар ҳам масъул этиб белгиланган.

Ёшлар ўртасидаги жиноятчиликнинг олдини олишда масъуллар асосий эътиборни нималарга қаратяпти?

Бугун жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг ёшлар ўртасида кузатилаётгани аччиқ ҳақиқат. Ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятлар умумий жиноятларга нисбатан 25 фоизга етган. Мутасаддилар “Касални даволагандан кўра, олдини олган маъқул”, деган нақлга амал қилган ҳолда жиноят билан курашишда дастлаб ёшларни жиноят қилишга ундайдиган сабаблар, ҳолатларни аниқлаб, уларни бартараф этиш чораларини кўрмоқда. Ёшлар орасидаги жиноятларнинг илдиз ҳам ҳудди шу жиҳатлардан қидирилмоқда

Маълумки, ёшлар асосан бекорчилиги, эътиборга муҳтожлиги, ҳуқуқий саводхонлигининг пастлиги туфайли жиноят содир этади. Муаммога ечим топиш мақсадида Ёшлар иттифоқи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда ёшларнинг сиёсий фаоллиги, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни кучайтириб боряпти. 

Келажагимиз ёшларнинг қўлида эканлигини унутмаган ҳолда улар томонидан жиноят ёки ҳуқуқбузарлик эмас, эзгу ва бунёдкорлик ташаббуслари чиқишини, шундай ишлар амалга оширилишини таъминлаш учун барчамиз бирдек ҳаракатда бўлмоғимизни замоннинг ўзи талаб қилмоқда.

Н.Ж.Баракаева

Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди

архивариуси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!