Ёш оилаларга имтиёзли асосда кредит бериш тартибига ўзгартириш киритилади

Ёш оилаларга имтиёзли асосда кредит бериш тартибига ўзгартириш киритилади

Марказий банк “Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида” идоралараро қарор лойиҳасини тайёрлади.

Қарор лойиҳасига кўра, Марказий банкининг 2007 йил 9 июндаги қарори билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритиш назарда тутилган.

Лойиҳада микрокредит тушунчаси янги таҳрирда баён этиш таклиф этилган.

“микрокредит - ёш оилаларга  базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваридан ошмайдиган миқдорда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун бериладиган пул маблағлари”, - дейилган ҳужжатда.

Қарорнинг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этиш:

“Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга бериладиган ипотека кредити кредит ресурслари манбасидан қатъи назар, қуйидаги миқдорларда берилади:

якка тартибдаги уй-жойни қурилиши ва сотиб олиш учун - қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3000 бараваригача;

якка тартибдаги уй-жойни реконструкция қилиш, шунингдек кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олиш учун - қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 2500 бараваригача.

Қарорда айтилишича, ҳужжат 2019 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга кириши мумкин.

Лойиҳа 10 июлгача муҳокама қилинади.

 

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!