АҚШ ва Эрон сулҳидан сўнг илк супертанкерлар йўлга чиқди.
Reuters агентлигининг кемалар ҳаракатини кузатиш маълумотларига таяниб хабар беришича, Вашингтон ва Теҳрон ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишувига эришилгандан сўнг, илк бор учта йирик супертанкер Форс кўрфазидан Ҳўрмуз бўғози орқали чиқиб кетди.
Булар — "Serifos", "Cospearl Lake" ва "He Rong Hai" танкерлари бўлиб, уларнинг ҳар бири 2 миллион баррелгача нефт ташиш қувватига эга. "Serifos" Саудия Арабистони ва БАА нефтини Малайзияга олиб кетмоқда, "Cospearl Lake Ироқ", "He Rong Hai" эса Саудия нефти билан юкланган. Охирги икки кема Хитойнинг "Sinopec" компанияси томонидан ижарага олинган.
Агентликнинг ёзишича, ушбу танкерларнинг пайдо бўлиши Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокаралар фонида денгиз қатнови қисман тикланаётганидан далолат бериши мумкин.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов март ойида «Манчестер Сити»да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва мукофот топширилгандан сўнг клуб матбуот хизматига қисқа интервью берди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти «Сантос» ҳужумчиси Неймарга 2026 йилги жаҳон чемпионати учун терма жамоа таркибига кириш имкониятига эга бўлиш учун жисмоний ҳолатини яхшилаши зарурлигини айтди.
2026 йил I-чорагида Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва фарминспекция бошқармаси томонидан талабларни қўпол равишда бузган 23 та дорихонанинг лицензияси бекор қилинди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) томонидан Тошкент вилояти ҳудудида навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Эрон суд-тиббий экспертизаси ташкилоти раҳбари Аббос Масжиди Аранининг сўзларига кўра, мамлакат АҚШ-Исроил ҳарбий ҳужуми бошланганидан бери 3000 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Наманганда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Республика “Ёш экологлар” ҳаракати Кенгаши, вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда вилоят “Ёш экологлар” ҳаракати Кенгаши томонидан “Жажжи экологлар” лойиҳасига старт берилди.