♻️ Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва сифати кафолатланмаган дори воситаларини муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Божхона органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
1️⃣ Хусусан, Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи, 1987 й.т. фуқаро “Газель” русумли юк автомашинасида олиб келинган умумий қиймати 778 млн сўмлик, жами 38 турдаги 45960 дона дори воситаларини ўзининг яшаш хонадонига тушираётган вақтида тўхтатилиб, ҳолат процессуал тартибда расмийлаштирилди.
Шунингдек, унинг хонадони кўздан кечирилганда 468 млн сўмлик 25 турдаги 16535 дона дори воситалари меъёрий талабларга зид равишда сақланаётганлиги маълум бўлди.
2️⃣ Бу каби ноқонуний ҳолат Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД ва Божхона органлари ҳамда “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ҳам фош этилди.
Хусусан, Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи, 1995 й.т. ва 1993 й.т. 2 нафар фуқаро ўзларининг яшаш хонадонларида ҳамда Давлатобод туманида жойлашган нотурар бинода хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган ва мамлакатимизга ноқонуний йўллар билан олиб келинган катта миқдордаги дори воситаларини келгусида сотувга чиқариш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланди.
Кўздан кечириш жараёнларида ушбу 3 та манзилдан тахминий қиймати 1 млрд сўмдан ортиқ жами 453 турдаги 32528 қути дори воситалари тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича дори воситаларига нисбатан экспертиза текширувлари тайинланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Шу йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар Шимолий Америка қитъасининг уч давлати — АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионати старти арафасида жиддий муаммо юзага келди. Мусобақа йўлланмасини қўлга киритган Конго Демократик Республикаси (ДР) терма жамоасининг мундиалдаги иштироки хавф остида турибди.
Эрон ТИВ расмий вакили Исмоил Бағоий бугун, 28 май куни тонгда Бандар Аббос ҳудудига АҚШ томонидан уюштирилган ҳарбий ҳужумни қоралаб, бу ҳаракатлар Эроннинг ҳудудий яхлитлиги ва миллий суверенитетига қарши тажовуз эканини таъкидлади
Яқинда Toshкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда информатика ўқитувчиси ва ўқувчилар ўртасида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.
2026 йил 22 май куни Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонасида Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган Турк маданияти ва мероси жамғармасининг фундаментал илмий нашрлари тантанали равишда тақдим этилди.
Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.
АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.