Вашингтондаги федерал суд АҚШ пойтахтидаги энг йирик театр ва концерт мажмуаси номини ўзгартиришни буюрди ва шу билан бирга унинг катта таъмирлаш дастурини тўхтатди.
Буйруқлар АҚШ округ судьяси Кристофер Купер томонидан чиқарилган.
Қарорлар бевосита Жон Кеннеди номидаги Ижро санъати марказига таъсир қилади. 2025 йил 18 декабрдан бошлаб ушбу муассаса расман икки Америка президентининг исмларини бирлаштирган ҳолда Жон Кеннеди-Трамп номидаги Ижро санъати маркази сифатида танилади. Федерал ҳукумат назорати остида бўлган ва Вашингтонда кўпинча "норасмий Маданият вазирлиги" деб аталадиган мажмуа июль ойида тахминан икки йил давом этадиган таъмирлаш ишлари учун ёпилиши режалаштирилган эди.
Бироқ, бир нечта Америка тарихий ва архитектура ташкилотлари март ойида ушбу режалар бўйича мажмуа бошқарув кенгашига қарши судга даъво аризаси билан мурожаат қилишди. Даъвогарлар судланувчи АҚШ Конгрессининг зарур розилигисиз ва белгиланган федерал кўриб чиқиш тартибларини бузган ҳолда ҳаракат қилаётганини даъво қилишди. Оқ уй бу даъволарни рад этади ва уларни асоссиз деб топади.
"Суд Бошқарувчилар кенгаши Кеннеди марказига Президент Трамп номини ихтиёрий равишда бериш орқали ўз ваколатларидан ошиб кетганини аниқлади. Кеннеди марказига Конгресс ном берган ва уни ўзгартириш ваколати фақат Конгрессга тегишли", дейилади Купернинг қарорида.
Шунингдек, қарорда марказ маъмурияти томонидан мажмуа биноларига ўрнатилган Трамп номини эслатувчи барча белгилар икки ҳафта ичида олиб ташланиши кераклиги ҳам белгиланган.
Қатар Эроннинг музлатилган активлари атрофидаги баҳсни ҳал этиш бўйича музокаралар доирасида Теҳронга 12 миллиард долларлик молиявий кўмак пакетини таклиф қилди.
Полшанинг Бяла-Подляска шаҳрида россиялик рассом ва фаол Семён Скрепетский отиб ўлдирилди. У Путин ва Лукашенко ҳақидаги сиёсий карикатуралари билан танилган эди.
Фотосессиялар йирик мусобақалар олдидан жамоаларнинг барча футболчилари ва бош мураббий иштирокида ташкил этилади ва ташкилий қўмитанинг расмий фото суратчиси томонидан амалга оширилади.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин Украина президенти Зеленскийдан G7 саммити доирасида учрашув ўтказиш бўйича расмий таклиф олмаганини маълум қилди.
Бразилия Олий суди мамлакатнинг собиқ президенти Жаир Болсонарунинг ўғли Эдуарду Болсонаруни сиртдан тўрт йил икки ой муддатга озодликдан маҳрум қилди.
Эронлик сиёсий таҳлилчи Ҳамид Содиқнинг таъкидлашича, Исроилнинг минтақадаги ҳаракатлари ва мустақил ҳарбий қарорлари Вашингтон манфаатлари учун тобора каттароқ муаммога айланмоқда.
Лондондаги Олд Бейли суди ҳайъати Буюк Британия бош вазири Кейр Стармер билан боғлиқ уйлар ва автомашинага ўт қўйиш бўйича ишда икки нафар айбланувчини айбдор деб топди.
Ушбу мансабдор шахс 2011 йилда ҳам фирибгарлик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги ва пора олиш каби жиноятлар билан судлангани маълум бўлди.
Берлиндаги Фан ва сиёсат жамғармаси (SWP) эксперти Янис Клюге 2026 йилнинг январ-март ойлари якунлари бўйича шундай баҳо берди. Унинг маълумотларига кўра, ушбу даврда Россиянинг ҳарбий харажатлари янги максимал даражага — 5,9 триллион рублга етган.