Тошкентда Термиз мулоқотининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади

Тошкентда Термиз мулоқотининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади

2026 йил 4-6 июн кунлари Тошкентда "Тинчлик, ўзаро боғлиқлик, барқарорлик: умумий фаровонлик пойдеворини шакллантириш" мавзусида Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Термиз мулоқотининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади.

Термиз мулоқоти 2025 йилда доимий фаолият юритувчи халқаро платформа сифатида таъсис этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ташаббусини амалий жиҳатдан илгари суришга кўмаклашишга қаратилган. Ушбу ташаббус халқаро миқёсда кенг қўллаб-қувватланди ва БМТ Бош Ассамблеясининг 2022 йил 11 июлдаги махсус резолюцияси билан мустаҳкамланди.

Бу галги йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК) билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Форумда Марказий ва Жанубий Осиё, Европа, МДҲ, Жанубий Кавказ, Осиё-Тинч океани минтақаси, Яқин Шарқ ва Америкадан 150 дан ортиқ сиёсий, ишбилармон ва эксперт доиралари, халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари иштирок этиши Термиз мулоқотининг Евроосиё маконида ўзаро боғлиқлик, ишонч ва барқарор ривожланишни мустаҳкамлаш бўйича қўшма ёндашувларни ишлаб чиқиш учун кенг халқаро платформа сифатидаги инклюзив ва очиқ хусусиятини тасдиқлайди.

Мулоқот ҳамкорлари ва иштирокчилари орасида БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази, БМТнинг Афғонистонга кўмаклашиш миссияси, шунингдек, етакчи "ақл марказлари," илмий-тадқиқот муассасалари ва тинчликпарвар тузилмалар, жумладан, Сув ресурсларини бошқариш халқаро институти, Прогрессив ислоҳотлар маркази, Конрад Аденауер жамғармаси, Бергхоф жамғармаси, ПеасеНехус, Сеарч фор Соммон Гроунд, Жоржтаун университети ва бошқа ташкилотлар бор.

Форум дастурида "Сиёсий мулоқот ва иқтисодий боғлиқлик - ОҲИЧК минтақасида барқарор ривожланиш асоси" мавзусида юқори даражадаги ялпи мажлис, шунингдек, иқлим ўзгаришига биргаликда мослашиш ва экологик барқарорлик, маданий-гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларига бағишланган иккита махсус тематик сессия ўтказилиши кўзда тутилган.

Тадбир доирасида минтақавий хавфсизлик, Афғонистон билан ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, Афғонистон - Ўзбекистон - Покистон йўналишида мулоқотни ривожлантириш, транспорт-логистика боғлиқлигини мустаҳкамлаш, минтақавий ишончни шакллантириш ва барқарор ривожланишнинг умумий кун тартибига бағишланган эксперт ва академик муҳокамалар, шунингдек, қўшимча тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Марказий Осиёнинг минтақавий ўзига хослиги масалаларига, шунингдек, тинчликпарварлик ва барқарор ривожланиш соҳасида ёшлар ҳамкорлигини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Форум дастурида сайёр сессияларни ўтказиш ҳам кўзда тутилган. Мулоқот иштирокчилари Термиз шаҳрига ташриф буюриб, Жанубий Осиё мамлакатлари билан савдо-иқтисодий ва логистика соҳасидаги ҳамкорликнинг замонавий инфратузилмаси, жумладан, "Айритом" халқаро савдо маркази ва "Termez Cargo Center" халқаро логистика хаби фаолияти билан танишишлари, шунингдек, қадимий шаҳарнинг бой маданий-тарихий мероси билан яқиндан танишишлари мумкин.

Мулоқотнинг учинчи куни Самарқандда бўлиб ўтади, унда делегатлар тарихан Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жануб ўртасида кўприк бўлиб хизмат қилган Самарқанд Ренессансининг ноёб цивилизациявий мероси билан танишадилар.

Йиғилиш якунида Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида ишончни мустаҳкамлаш, конструктив ҳамкорликни ривожлантириш ва барқарор ўзаро боғлиқликни илгари суришга қаратилган Коммюнике қабул қилиниши режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

Ҳусановга жиддий рақобатчи келади

Франциялик ҳимоячи Ибраима Конате катта эҳтимол билан бу ёзда “Ливерпуль”ни тарк этади.

1 июндан тарифлар ошади: олдиндан тўлов қилганлар 2 ой эски нархда тўлайди

Табиий газнинг базавий нархи эса 1 куб метр учун 2 минг сўм этиб белгиланди.

АҚШда қуш уяси сабабли харидор ўзи сотиб олган автомобилга эгалик қила олмаяпти (фото)

Бу ҳақда Autoblog хабар берди.

Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасидаги энг катта йўқотиш қайси футболчи эканини айтди

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро «Марказий сектор» лойиҳасига берган интервюсида таркибдаги энг катта йўқотиш ҳақида гапирди.

Нетаньяху Қуддусдаги шифохонага ётқизилди

Исроил бош вазири кеча тунда Қуддусдаги “Хадасса Эйн-Карим” шифохонасига стоматологик муолажа учун ётқизилди.

Ўзбекистонда июнда аномал иссиқ оқибатида ҳарорат +47° гача чиқади

Ўзгидромет хабарига кўра, ёзнинг биринчи ойида ўртача кунлик ҳарорат +31°…+36° гача кўтарилади

Шоҳжаҳон Эргашев: "Шаҳрамнинг жангини кўриб, шуни тушундим-ки..."

Супер енгил вазн тоифасида IBF камари учун ўзбекистонлик собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев WBA Regular камари учун жанг қилган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов ҳақида гапирди.

Суперкомпьютер футбол бўйича ЖЧда ким ғолиб бўлишини айтди

Шу билан бирга, Opta статистика портали FIFA Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг чемпионлик имконияти 0,07% деб баҳоланган.

"Дунё ҳақиқатни билиши керак "

Россия ТИВ вакили терракт жойига келган хорижий журналистларнинг фикрларини ҳам келтирди

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

"Жаҳон чемпионатида бутун вужудим билан Ўзбекистонга мухлислик қиламан" - сербиялик собиқ футболчи

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тараддудни давом эттирмоқда.

Украина президенти америкалик конгрессменлар Ричард Блументал ва Жим Хеймс билан учрашди

Ричард Блументал Россияга қарши 500 фоизлик божхона тўловларини жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳаммуаллифи ҳисобланади

Қора денгизда учта танкерга дронлар ҳужум қилди

Таъкидланишича, ушбу учала кема ҳам Россиянинг “соя флоти” таркибига киради ва санкциялар остида ҳисобланади.

АҚШ Ўзбекистоннинг бўлажак рақибидан 21 кунлик карантин талаб қилди

Шу йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар Шимолий Америка қитъасининг уч давлати — АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қиладиган Жаҳон чемпионати старти арафасида жиддий муаммо юзага келди. Мусобақа йўлланмасини қўлга киритган Конго Демократик Республикаси (ДР) терма жамоасининг мундиалдаги иштироки хавф остида турибди.

Эрон АҚШ ўт очишни тўхтатиш режимини бир неча бор бузгани ҳамда Трампнинг Ўмонга қарши таҳдидли баёнотларини қоралади

Эрон ТИВ расмий вакили Исмоил Бағоий бугун, 28 май куни тонгда Бандар Аббос ҳудудига АҚШ томонидан уюштирилган ҳарбий ҳужумни қоралаб, бу ҳаракатлар Эроннинг ҳудудий яхлитлиги ва миллий суверенитетига қарши тажовуз эканини таъкидлади

Сув насоси ичига яширилган наркотик модда фош этилди

Аниқланишича, у интернет наркодўконда “омборчи” вазифасида ишлаган

Тошкентда токарлик цехида йирик ёнғин содир бўлди

Хабарга кўра, ёнғин соат 00:58 да қуршаб олинган ва соат 01:31 да ўчирилган.

Ниҳоят! Тошкентда мактабдаги можарода ўқитувчи айбсиз деб топилди

Яқинда Toshкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда информатика ўқитувчиси ва ўқувчилар ўртасида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.

Чехия Украинадан келган қочқинлар учун қоидаларни кучайтирмоқда

ČTK агентлиги хабар беришича, ҳужжат парламент қуйи палатасига тасдиқлаш учун юборилган.

Россия Украинадаги “қарор қабул қилиш марказлари”га зарбалар бериш билан таҳдид қилди ва хорижликларни Киевни тарк этишга чақирди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украинанинг аннексия қилинган Луганскдаги ётоқхонага берган зарбасига жавобан, Россия Қуролли кучлари Киевдаги мудофаа корхоналари, “қарор қабул қилиш марказлари” ва қўмондонлик пунктларига зарбалар берилиши ҳақида таҳдидли баёнот эълон қилди.

Хитой компанияларининг Ўзбекистонда туризм соҳасида фаолият кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди

Хитойнинг Сиан шаҳрида бўлиб ўтган “III Ўзбекистон – Хитой ҳудудлараро форуми” доирасида Туризм қўмитаси раиси А. Аққулов Хитойнинг “Fei Jing Tourism” компанияси (чиқиш туризми) вице-президенти Веи Жие, “Winner Hydrogen” транспорт компанияси бош директори Луо Тианши ҳамда “Shaanxi Tourism Group” компанияси бош директори ўринбосари Сзао Юеванг билан музокаралар ўтказди.

Венесуэлада маҳбуслар тергов изоляторини эгаллаб олди

Маҳбуслар директорнинг ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда. Улар қамоқхона миноралари томига кўтарилган, баъзилари эса матрасларни ёқиб юборган.

Киевдаги “Чернобиль” музейида ёнғин чиқди

Маълум қилинишича, миллий Чернобиль музейи фақат апрель ойи охирида кенг кўламли реставрациядан кейин қайта очилган эди.

Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган фундаментал нашрлар Олмаотада тақдим этилди

2026 йил 22 май куни Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонасида Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган Турк маданияти ва мероси жамғармасининг фундаментал илмий нашрлари тантанали равишда тақдим этилди.

Лукашенко ва Макрон узоқ вақтдан сўнг телефон орқали мулоқот қилди

Минск расмийларига кўра, қўнғироқ ташаббуси Франция томонидан билдирилган.

АҚШ элчихонаси Киевда йирик ҳаво ҳужуми хавфи ҳақида огоҳлантирди

АҚШнинг Киевдаги элчихонаси яқин 24 соат ичида Украина ҳудудига «сезиларли ҳаво ҳужуми» бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш эълон қилди.

Ливанда Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3123 кишига етди

Вазирлик билдиришича, 2 мартдан буён бошланган ҳарбий кескинлашув даврида қурбонлар умумий сони 3123 кишига, яраланганлар сони эса 9506 кишига етган.

Исроилга ҳозирда 51 та давлат ҳарбий маҳсулот етказиб бермоқда

Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.

Норвегияда “энг чиройли ҳожатхона” хавфсизлик сабаб ёпилди

Андайя оролида жойлашган ва фьорд манзараси билан машҳур бўлган жамоат ҳожатхонаси ҳарбий хавфсизлик туфайли ёпилди.

Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган бола қутқарилди

Шифокорлар томонидан болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг у яқинларига топширилди. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши экани маълум қилинмоқда.

Хитойда кўмир конидаги портлашда 90 киши ҳалок бўлди

Хитой раиси Си Жинпинг тирик қолганларни излаш ва жабрланганларни қутқариш учун барча куч ва воситаларни сафарбар қилишни буюрган.

Рубио: Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги уч томонлама музокаралар тўхтатилди

Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Швециянинг Хелсингборг шаҳрида бўлиб ўтган НАТО ташқи ишлар вазирлари йиғинида маълум қилди.

“MV Hondius” кемасида хантавирусга чалинганлар сони ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.

Ҳантер Байден Исроилни отасига қарши кампания билан боғлади

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яширилган дори воситалари фош бўлди

Тегишли баҳолаш ҳисоботига кўра, ушбу тиббий воситаларнинг умумий қиймати 1 млрд 323 млн сўмни ташкил этади.