АҚШ ҳарбийлари Эронга қарши мумкин бўлган ҳарбий ҳаракатларга тайёр
АҚШ ҳарбийлари Эронга қарши ҳарбий операцияларнинг қайта бошланиши эҳтимоли борасида тўлиқ ҳушёр ҳолатда.
Пентагон котиби Пит Хегсет бу баёнотни Сингапурдаги кўп мақсадли USS Boxer авиаташувчи кемасига ташрифи чоғида берган.
Унинг таъкидлашича, Эрон олдида танлов бор: ё ядровий дастурини тугатиш ёки АҚШ ҳарбийлари билан юзлашиш.
"Президент Дональд Трамп таъкидлаганидек... ўз маъмурияти билан учрашувда Эроннинг иккита варианти бор: ё тўғри йўлни танлаш ва музокаралар столида ядровий дастуридан воз кечиш орқали келишувга эришиш ёки чапдаги менинг одамим билан юзлашиш. Маълум бўлишича, бу одам мен эдим, лекин аслида бу мен эмас - бу сизларсиз", деди Хегсет.
Аввалроқ Трамп 29 май куни маслаҳатчилари билан учрашувда Эрон билан дастлабки келишувни тасдиқлаш бўйича якуний қарор қабул қилиш ниятида эканлигини айтган эди.
Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳарбий операцияни бошлаб, бир нечта шаҳарларга ҳаво ҳужумларини уюштиришди. Бунга жавобан Эрон Исроил ҳудудига ракета ҳужумларини уюштирди ва Форс кўрфазидаги АҚШ ҳарбий базаларига ҳужум қилди.
2026 йил 8 апрель кечаси Эрон, АҚШ ва уларнинг иттифоқчилари икки ҳафталик сулҳга келишиб олдилар. Кейинчалик Президент Доналд Трамп сулҳни номаълум муддатга узайтирди. 11-12 апрел кунлари Исломободда Покистон воситачилигида Эрон ва АҚШ ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Музокаралар натижасиз якунланди.
Теҳронга босим ўтказиш мақсадида АҚШ Эрон портларини ва Ҳормуз бўғози орқали ўтишни блокировка қилганини эълон қилди. Эрон эса, ўз навбатида, Форс кўрфазига йўл олган кемалар учун Ҳормуз бўғозини ёпганини эълон қилди. Минтақадаги вазият глобал энергетика инқирозига олиб келди.
