Яқин йилларда қайси давлатлар бутунлай сув остида қолади?

A A A
Яқин йилларда қайси давлатлар бутунлай сув остида қолади?

Олимларнинг сўзларига қараганда, айрим ороллар сув остида қолади. Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро экспертлар гуруҳининг ҳисоботларига кўра, атмосферадаги парник газлари концентрацияси йил сайин юқори даражага кўтарилмоқда.

Бунинг натижасида Антарктида, Арктика ва Гренландия музликлари эрий бошлайди ва жаҳон океанларининг сувлари аста-секин исийди ва уларнинг сатҳи кўтарилади. Турли тахминларга кўра, 2100 йилга бориб денгиз сатҳи ҳозиргидан 0,5-2 метргача кўтарилади. Бу ўз навбатида кўз ўнгимизда бир қатор мамлакатларнинг сув остида қолишини англатади.

Таҳлилчиларнинг фикрича, биринчилардан бўлиб сувостига Тинч ва Ҳинд океанларидаги орол-давлатлар шўнғийди . Бу орол-мамлакатларнинг бутунлай бўлмаса-да, қисман, айниқса сайёҳларга мўлжалланган иншоотлари, инфратузилмалари жойлашган қисми сув остида қолиши айтилмоқда.

Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро экспертлар гуруҳининг ҳисоботида Ер юзидаги глобал сув остида қолиш эҳтимоли бўлган минтақалар ҳақида маълумот берилган. Маълумотда Маршалл ороллари, Кирибати Республикаси, Тувалу, Тонга, Микронезия Федератив Штатлари, шунингдек, Кука, Атигуа, Невис ва сайёҳларнинг севимли маскани бўлмиш Мальдив оролларининг сув остида қолиши таъкидлаб ўтилган.

Таҳлилчилар Мальдив ороллари яна 50 йилдан сўнг бутунлай сув остида қолишини башорат қилмоқда. Бу орол 20 та атолла, 1192 та кичик оролчалардан иборат. Мальдив Республикаси ҳукумати ҳар йили сайёҳликдан тушадиган даромадларни янги ерлар сотиб олишга мўлжалланган махсус жамғармага йўналтиради. Заҳирадаги ватан сифатида Ҳиндистон ва Шри-Ланкага тегишли ҳудудлар кўрилмоқда. Чунки бу икки мамлакат халқларининг урф-одати, маданияти ва турмуш тарзи Мальдив аҳолисиникига ўхшаб кетади.

Кирибати Республикасидаги 33 та атолланинг 32 таси сув остида қолиши аниқ экани айтилади. Экспертларнинг айтишича, 2050 йилга бориб бу ороллар ҳаёт кечириш учун яроқсиз ҳолга келиб қолади. Кирибати расмийлари 2010 йилдан бошлаб ташвишга тушиб қолганини очиқ-ойдин айтар экан, юз мингга яқин аҳоли учун янги ер қидирмоқда. Ҳукумат бир неча йил аввал қўшни Фиджидан ер сотиб олди, айни дамда Австралия ва Янги Зеландия билан мазкур масала юзасидан музокаралар олиб бормоқда. Бироқ мамлакат аҳолиси ўзларининг киндик қони тўкилган ватанларидан бош олиб чиқиб кетишни истамаяпти. Бу каби инсонлар учун Б режаси ишлаб чиқилган. Бунга кўра океанда сунъий орол яратиш кўзда тутилган. Япониянинг Shimizu Corporation компанияси янги суньий ер яратиш борасида лойиҳа ишлаб чиқди. Бу лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш учун 2 миллиард доллар керак бўлади. Бу каби маблағ Кирибатида йўқ. Шу сабабли мамлакат ҳукумати кўмак сўраб жаҳон ҳамжамиятига мурожаат қилди.

Жаҳон океанлари кичик ёки катта давлатларга қараб ўтирмайди. Хавф нафақат орол давлатларга, балки Европадаги гуллаб-яшнаётган мамлакатларга ҳам яқинлашмоқда. Олимлар бу борада Голландияни назарда тутишади. Делфт технологик университети олимлари бундан бир неча йил муқаддам бонг уриб, Нидерландиянинг сув остида қолиши муқаррар эканини айтишган ва аҳолини хавфсиз жойга кўчириш таклифини берган эди. Башоратларга кўра, Копенгаген, Антверпен, Лондон ва Венеция ҳам сув остида қолиш хавфи бўлган шаҳарлар рўйхатига киритилган.

Италиянинг машҳур Венеция шаҳри 2028 йилга бориб яшаш учун яроқсиз ҳолга келади ва 2100 йилда бутунлай сув остида қолади. Бунга океаннинг қуруқликка ҳужуми билан бир қаторда инсонларнинг хўжалик фаолияти ҳам сабаб бўлмоқда. Бугунги кунда шаҳарда сув тошқинлари одатий ҳолга айланган. Масалан бундан юз йил аввал Сан-Марко майдони бир йилда 9 марта сув тошқини билан тўқнаш келган бўлса, бугун йилига юз марта сув тошқини кузатилмоқда. 1966 йилда юз берган сув тошқинидан кейин Италия ҳукумати ҳушёр тортиб, Венеция муаммоси билан жиддий шуғулланишга қарор қилди. Айни дамда шаҳарнинг тарихий қисми яқин йиллар ичида вайрон бўлиши мумкин, деган хавотирлар айтилади.

Осиёда Бангладеш, Бангкок, Мумбай ва Хитойнинг соҳил минтақалари сув остида қолиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирилмоқда. Таиланд пойтахти Бангкокни келажакда нохушликлар кутмоқда. 5 миллион 600 минг аҳоли истиқомат қилувчи бу шаҳар 2050 йилга бориб бутунлай сув остида қолиши мумкин.

Африка қурғоқчилик гирдобида қолгани ҳақида кўп гапирилади. Бироқ бу қитьага ҳам сув тошқинлари хавф солмоқда экан. Айниқса, Гамбия пойтахти Банжул сув тошқинлари билан тўқнаш келадиган биринчи шаҳар экани айтилади. Океан сатҳи кўтарилиши хавфи боис ҳукумат ҳозирданоқ соҳил бўйини мустаҳкамлашга киришмоқда. Соҳил ҳудудларини йўқотиш Гамбияга жуда ҳам қимматга тушади. Чунки минтақада шолизорлар, балиқчилик марказлари ва сайёҳлар учун диққатга сазовор жойлар жойлашган. Forbes журнали Банжул шаҳрини 2100 йилги арвоҳ шаҳарлар рўйхатига киритди.

Бундан бир неча йил муқаддам Австралия олимлари эълон қилган ҳисоботда Австралия иқлими жаҳоннинг бошқа минтақаларига қараганда тезлик билан ўзгараётгани таъкидланади. Шу сабабли ҳам бу мамлакатнинг сув остида қолиш хавфидан огоҳлантирилмоқда. Йилдан-йилга соҳилга тўлқинлар ҳужуми кўпайиб бормоқда. Сув тошқинлари вайронагарчиликлардан дарак бериши айтилмоқда. Мамлакатнинг 80 фоиз аҳолиси истиқомат қиладиган майдонлар сув остида қолиши эҳтимоли бор.

Америка олимлари бир неча бор мамлакатнинг бир қатор шаҳарлари, жумладан Нью-Йорк, Янги Орлеан ва Лос-Анжелес таҳдид билан тўқнаш келишидан огоҳлантириб келади. Climate Central ташкилоти тадқиқотчиси Бенжамин Страуснинг айтишича. океан орти мамлакати даги Флорида, Луизиана, Калифорния, Нью-Жерси, Шимолий Каролина штатларида жойлашган1400 шаҳар хавф остида экан. Олимларнинг айтишича, Лотин Америкасидаги Уругвай ва Парагвай, шунингдек Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес ҳам сув остида қолиши мумкин. Буэнос-Айрес вилоятидаги 30 йилдан бери сув остида қолиб келаётган Лаго-Эпекуэн шаҳрига Янги Атлантида номи берилди. Эслатиб ўтамиз, маҳаллий Эпекуэн кўлига қурилган тўғоннинг 1985 йилда ёғингарчилик туфайли бузилиши натижасида бу шаҳар сув остида қолган эди. Фожиа вақтида шаҳарда 5000 киши истиқомат қиларди. Шаҳар аста-секинлик билан чўккани боис одамлар ўз вақтида хавфсиз жойга чиқиб олишга улгурди.

Жаҳондаги бу каби хавф-хатарларни таҳлил қилар эканмиз, халқимизнинг сув балосидан ўзи асрасин деган гаплари ёдга тушади. Табиатни асраш кераклиги борасидаги насиҳатлар ҳам бежиз айтилмаганига яна бир бор ишонамиз.

Manba: ЎзА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

«Даҳшатли суммалар»: АҚШ бизнеси Россияга қарши санкциялар туфайли қанча йўқотгани маълум бўлди

Бу ҳақда Россиядаги Америка савдо палатаси (AmCham) раҳбари Роберт Эйжи RTVI’га берган интервьюсида маълум қилди.

АҚШ Украинага “жуда кучли хавфсизлик кафолатларини” ваъда қилди

Ҳали муҳокама қилиниши керак бўлган баъзи масалалар мавжуд, аммо президент Доналд Трамп эришилган ютуқдан мамнун.

Абдумалик Ҳалоков иши бўйича IBA’га апелляция берилади

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.

Украина Хавфсизлик хизмати илк бор Россия сувости кемасига ҳужум қилди

Таъкидланишича, портлаш оқибатида сувости кемаси жиддий даражада шикастланган ва амалда сафдан чиқарилган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.