Жаҳон урушларида Япония доимо тажовузкорлардан бири бўлган. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Японияда ўз армиясини тузиш қонунан тақиқланган. Аммо орадан 75 йил ўтиб, японлар яна армия тузиш ниятида ғимирлаб қолди, деб ёзади «АиФ» (2020 йил, 44-сон).
«Конституцияга кўра, Япония ўзини мудофаа қилиш кучларигагина эга бўлиши мумкин, - дейди РФА шарқшунослик институти илмий ходими Дмитрий Стрельцов. – Аммо амалда бу тўлақонли армия, ҳарбий бюджет бўйича дунёда 5-ўринда туради».
Шунга қарамасдан, япон миллатчиларини армияни чеклаш мақоми қаноатлантирмаяпти. Япония АҚШ билан иттифоқчилик муносабатида. Дунёда ўз қуроллари кучларига таяниб салмоқли ўрин эгаллайди. Шу боис олдинги бош вазир Синдзо Абэ ва ҳозирги Ёсихиде Суга конституцияга ўзгартириш киритиш лозимлигини таъкидлашди. Буни мамлакат аҳолисининг камида ярмидан кўпроғи қўллаб-қувватлаши керак. Аммо ҳозирча бундай бўлмаяпти, дейди Стрельцов.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.