Японияда товламачилик қилган таниқли мафия тўдасининг олти аъзоси ҳибсга олинди

Японияда товламачилик қилган таниқли мафия тўдасининг олти аъзоси ҳибсга олинди

Kyodo агентлигининг пайшанба куни тарқатган хабарида айтилишича, улар орасида мамлакатда энг йирик ҳисобланган «Ямагути-гуми» синдикати якудзаси билан алоқадор бўлган гуруҳлардан бирининг раҳбари ҳам бор.

Қамоққа олинган мафиячилар кўча совдогарлари ассоциациясидан пул талаб қилганликда айбланмоқда. Хабарда келтирилишича, жиноятчилар шу йўл билан 1 миллион иена (7 минг доллар) ўзлаштирган. Шундан кейин Кобе шаҳрида «Ямагути-гуми» синдикатининг офиси тинтув қилинган.

Японияда 2021 йилда уюшган жиноятчилар гуруҳи сони 2,3 мингтага қисқарган эди. Ҳозирда уларнинг сони тахминан 24 минг атрофида. Ушбу кўрсаткич қаторасига неча йилдирки пасайиб бормоқда.

Полициячиларнинг таъкидлашича, якудзалар сонининг камайиб бораётгани уюшган жиноятчиликка қарши кураш яхши йўлга қўйилгани натижасидир, шунингдек, улар молиявий маблағ қидиришда катта қийинчиликларга дуч келмоқда ва бу ҳам жиноятчилар сонининг камайиб кетаётганига сабаб бўлмоқда.

Мамлакатда энг йирик жиноий синдикат ҳамон «Ямагути-гуми» бўлиб қолмоқда. Ушбу ташкилот кўплаб майда тўдаларни бирлаштиради. Уларнинг сони тахмина 8,2 мингта. Катталиги жиҳатидан иккинчи гуруҳ 2015 йилда «Ямагути-гуми»дан ажралиб чиққан «Кобе Ямагути-гуми» тўдаси ҳисобланади. Уларнинг сафида тахминан 2,5 минг якудза фаолият юритади. Ушбу синдикатлар ўртасида қарама-қаршилик сақланиб қолмоқда, баъзан қарама-қаршиликлар ўзар қуролли тўқнашувларга ҳам айланиб кетади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!