Японияда одамлар қон гуруҳига қараб ажратилади

Японияда одамлар қон гуруҳига қараб ажратилади

Японияда инсоннинг қон гуруҳига катта эътибор берилади, одамнинг феъл-атвори унга боғлиқ деб ҳисобланади.

Биринчи гуруҳ эгаларига қатъийлик ва ўзига ишонч, иккинчи гуруҳга - ишончлилик ва одамови, учинчисига - ақллилик ва шуҳратпарастлик, тўртинчисига – вазминлик ва талабчанлик каби нисбатлар берилади.

Кўпгина японияликлар учун қон гуруҳи ҳатто учрашув белгилашда шерик танлаш мезонларидан биридир. Иш берувчилар учун эса бу аризачини маъқуллаш ёки рад этишда қўшимча омил сифатида хизмат қилиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!