Япония янги ташқи ишлар вазири: Япония Россияга қарши санкцияларни давом эттиради, лекин миллий манфаатларни ҳисобга олади

Япония янги ташқи ишлар вазири: Япония Россияга қарши санкцияларни давом эттиради, лекин миллий манфаатларни ҳисобга олади

Япония ташқи ишлар вазирлигининг янги раҳбари Ёко Камикаванинг айтишича, Токио Россияга қарши санкцияларни давом эттиради, бироқ айни пайтда Москва билан муносабатларда миллий манфаатларидан келиб чиқади.

“Мамлакатимиз Россияга қарши кучли санкцияларни қабул қилди ва уларни давом эттириш ниятида”, — дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Шу билан бирга, Камикава аниқлик киритишича, балиқ овлаш каби иқтисодий фаолиятда, шунингдек, денгиз хавфсизлиги масалаларида Япония миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!