Япония ва Ҳиндистон вакиллари кибермакондаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Япония ва Ҳиндистон вакиллари кибермакондаги ҳамкорликни муҳокама қилишди

Япония ва Ҳиндистон вакиллари Токиода бўлиб ўтган музокаралар чоғида икки давлатнинг кибермакон ва унга алоқадор технологиялар соҳасидаги ўзаро ҳамкорлиги масаласини муҳокама қилдилар.

Бу ҳақда Япония ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилади.

Таъкидланишича, томонлар ушбу соҳани қонунчилик билан тартибга солиш масаласини кўтариб, киберхавфсизликни таъминлаш мавзуси бўйича фикр алмашган, шунингдек, илғор ишланмалар, жумладан, 5G технологияси ва Open RAN тизимини муҳокама қилган. Бундан ташқари, йиғилиш иштирокчилари икки давлатнинг тўрт томонлама хавфсизлик мулоқоти (QUAD, Австралия, Ҳиндистон, АҚШ ва Японияни бирлаштирган) доирасидаги ўзаро ҳамкорлигини кўриб чиқдилар.

2022 йил сентябр ойида Япония ва Ҳиндистон ташқи ишлар ва мудофаа вазирликлари раҳбарлари Токиодаги “икки плюс икки” форматидаги учрашувда кибертаҳдидлар ва 5G тармоғини жорий этиш масалаларини ҳам муҳокама қилишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!