Япониянинг PowerX стартапи бутун дунё бўйлаб қайта тикланадиган энергия етказиб бериш учун мўлжалланган 96 та кучли аккумуляторга эга кема устида ишламоқда. Биринчи кема 2025 йилгача тайёр бўлади, унинг синовлари бир йилдан сўнг бошланади.
Аккумулятор-кема узунлиги 140 метр бўлиб, 300 километр масофани босиб ўта олади. Танкер бир рейс давомида 241 МВт·с тоза энергияни ташиш имкониятига эга бўлади.
Нефть экспорти миқёсида кема қуввати кичикроқ кўриниши мумкин, деб тан олади компания. Бироқ, кема келажакда кўпроқ аккумуляторлар билан ишлаш имконини берувчи «мослашувчан дизайн»га эга.
Тахминларга кўра, кема портларга кириб, маҳаллий инфратузилмани қувватлантиради. Шунингдек, у денгиздаги шамол станцияларига ва ерости ёки сувости кабелларидан фойдаланиш қийин бўлган жойларга хизмат кўрсатиши мумкин.
PowerX - бу батарея ишлаб чиқариш бўйича стартап. Компания асосчилари тоза энергиядан фойдаланиш ва узатиш усулларини ўзгартирмоқчи, шунингдек, уни бутун дунёга тарқатмоқчи.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.