Япония бош вазири Украинага кетмоқда ва 21 март куни Зеленский билан учрашиши мумкин

Япония бош вазири Украинага кетмоқда ва 21 март куни Зеленский билан учрашиши мумкин

Япония бош вазири Фумио Кисида ҳозирда Украинага жўнаб кетмоқда ва у ерда 21 март куни Украина етакчиси Владимир Зеленский билан учрашиши мумкин.

Бу ҳақда манбаларга таяниб NHK хабар бермоқда.

Қайд этилишича, у расмий ташриф билан бўлган Ҳиндистондан Япония вақти билан сешанба куни тушдан кейин учиб, Японияга қайтиши керак эди. Аммо Кисида аллақачон Ҳиндистонни тарк этиб, Украинага йўл олган.

У 21 март куни Зеленский билан учрашиши кутилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!