Грузиянинг Биринчи канали хабар беришича, ушбу қарор ҳақида Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Девид О'Салливан Грузия Ташқи ишлар вазирлигига маълум қилган.
Девид О'Салливаннинг таъкидлашича, Кулеви портини санкциялар пакетига киритиш дастлаб унинг Россия нефтини денгиз орқали ташишдаги эҳтимолий роли ҳамда “яширин флот” танкерларининг портга кириши билан боғлиқ ҳолатлар туфайли кўриб чиқилган.
Бироқ Грузия ҳукумати ва порт оператори тегишли мажбуриятларни олгандан кейин бу позиция қайта кўриб чиқилган. Хусусан, Грузия Европа Иттифоқи санкциялари остидаги кемаларни ўз портларига киритмаслик ва уларга хизмат кўрсатмаслик бўйича кафолат берган.
Шунингдек, Кулевидаги нефт терминали эгаси — Озарбoйжоннинг давлат нефт компанияси SOCAR ҳам Европа Иттифоқининг Россия нефтига нисбатан жорий этилган чекловларига, жумладан нарх чегараси ва Россия хом нефти ҳамда нефт маҳсулотларини импорт қилиш тақиқларига қатъий риоя қилиш мажбуриятини олган.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.
Италия мудофаа вазири Гуидо Крозеттонинг айтишича, Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши амалга оширган ҳужумлари халқаро ҳуқуқ меъёрларидан ташқарига чиққан.