Дориларни рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузганик учун жавобгарлик кучайтирилади
Қонун (ЎРҚ–1120-сон, 06.03.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
🔰 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузганлик —
➖ БҲМнинг 100 бараваридан 200 бараваригача жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
📌 Амалдаги таҳрирда мазкур ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима белгиланган.
✅ Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш, маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ёки кўп миқдорда содир этилган бўлса, —
➖ БҲМнинг 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.
📌 Амалдаги таҳрирда жариманинг энг кам миқдори БҲМнинг 100 бараварини ташкил этиши белгиланган.
📝 Шунингдек, Ер кодексига қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижарачиси ер участкаларидан бири ёки бир нечтаси бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказиши мумкинлигини назарда тутувчи қўшимчалар киритилди.
💸 Бундан ташқари, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, “Ватандош” картасининг амал қилиш даврида “Ватандош” картаси эгаcининг оила аъзолари амалдаги виза муддатини кўп марталик виза этиб узайтирганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилиниши белгиланди.
