Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида ўзини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси вакили деб таништирган, 1984 йилда Андижон вилоятида туғилган Э.К. исмли фуқаро қўлга олинди.
Аниқланишича, мазкур шахс ўзини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидан эканлигини, Янгийўл туман ҳокимлиги масъул ходимининг уйи кузатувда экани, махфий тадбир ўтказиш учун келганини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакилларига айтиб, қора рангли “Ласетти” автомашинасини тўхтатиб, ҳамкорликда тинтув ўтказишга ҳаракат қилган.
Текширув давомида ушбу шахснинг ёнидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги” деган сохта ёзув киритилган, давлат герби ва байроғи туширилган RB №25 тартиб рақамли хизмат гувоҳномаси ва RB №20 тартиб рақамли “Замондош” журнали мухбири гувоҳномаси, икки дона, “Редми 4х” ва “Inoi” телефон аппарати ва бир дона ўткир тиғли пичоқ расмийлаштириб олинган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этиш жоизки, Э.К. жорий йилнинг 15 июль куни ҳам фирибгарлик аломатлари билан Бухоро вилояти Олот тумани ИИБ томонидан ушланган бўлиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 200-моддаси билан иш қўзғатилган ва судга оширилган. Лекин ушбу шахс суд жараёни якунига етмасдан, ўзига тегишли хулоса чиқармаган ҳолда такрорий қинғир ишга қўл урган.
Мазкур ҳолат юзасидан Э.К. Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумон қилинмоқда. Ҳозирда Янгийўл туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.
«Ўзгидромет» маълумотига кўра, феврал ойининг биринчи беш кунлиги нам об-ҳаво билан бошланади, республика бўйича асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади.
14 миллиард доллар Қозоғистоннинг 2025 йилги давлат бюджети даромад қисми қарийб учдан бирини ташкил этади. Баёнотдан сўнг интернетда катта муҳокама бошланди, бироқ видео расмий ОАВдан уч соатдан сўнг ўчириб ташланган.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Токаев Россия томонидан мамлакат банк тизими орқали йирик миқдорда пул ювилганини маълум қилди. Унинг айтишича, «қўшни давлат»дан бир банк орқали 7 трлн тенгедан ортиқ — тахминан $14 млрд маблағ ўтказилган.
Бу хабар Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков орқали расман эълон қилинди. Унинг айтишича, “музокараларни бошқа жойда ўтказиш ҳақида гапириш мақсадсиз”.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.
Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта киллер ишга жалб қилинган. Фуқаро унга 2,2 минг АҚШ доллари тўлашни ваъда қилган.